Ўйин қоидалари. 1. Онабоши ўйинчини майдоннинг қарама-қарши томонига югуриб ўтаётган пайтидагина тутиши мумкин. Тутилган ўйинчи онабоши бўлади. 2. Ҳамма ўйинчилар жой алмаштирганларидан (яъни ҳамма югуриб ўтиб бўлганидан) сўнг ўйин қайтадан бошланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат, тезлик, сезгирлик ва тез ҳаракат қилиш реакциясини тарбиялайди.
Методик кўрсатмалар. Бу ўйинни кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга тавсия етиш мумкин. Ўқувчиларда ҳаракатчанлик, чаққонлик ва ҳушёрликни тарбиялайди. Раҳбар ўқувчиларнинг шўхлик қилишларига йўл қўймаслиги ҳамда ўйин қоидаларига қатъий риоя қилишларини кузатиб бориши керак.
ЎЗ БАЙРОҚЧАСИГА
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар уч-тўрт гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ айлана ҳосил қилиб туради. Ҳар қайси айлана марказида биттадан ўйинчи байроқча ушлаган қўлини юқорига кўтариб туради. Раҳбарнинг биринчи сигнали – ишораси билан байроқча тутган ўйинчилардан бошқа болалар майдонча бўйлаб тарқаладилар. Иккинчи ишора билан ҳар тарафга қочган ўйинчилар югуришдан тўхтаб, ўтириб оладилар ва кўзларини беркитадилар. Байроқ тутган ўйинчилар эса раҳбар кўрсатмаси билан бошқа жойга ўтадилар, яъни жой алмаштирадилар. Раҳбар “Ҳамма ўз байроқчасига!” дейиши билан ўйинчилар кўзларини очиб, биринчи бўлиб айланага сафланиш мақсадида ўз байроқчалари томон югурадилар. Бу ишни кечикиб бажарган гуруҳ ютказади.
Ўйин қоидалари. 1. Ўйинчи байроқчани бир қўлидан иккинчи қўлига олиши мумкин. 2. Кўзлар тўлиқ беркитилиши шарт. 3. Ўқувчилар бир-бири билан қўл ушлашиб бир текис ва тинч турганида, улар айланага тизилган ҳисобланадилар.
Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари – қисқа-қисқа югуришдан иборат.
Педагогик аҳамияти. Болаларни бу ўйин сигналга тезда жавоб бериш ва бир вақтни ўзида ҳаракат қилишга ўргатади. У болаларда ижодий фаолликни, ҳаракатларини ўртоқларининг ҳаракатлари билан мувофиқлаштириб интилишга, эшитиш қобилиятини ривожлантириб ўйинчиларни маконда мўлжал олишни ўргатади. Бу ўйинни кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар учун тавсия қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |