Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet48/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Бу ўйинда болалар биргаликда ҳаракат қилишни ўрганадилар. Ўйин болаларда қатъиятлик, эпчиллик, тез ҳаракатланишни тарбиялашга кўмаклашади. Ўйин болаларда чидамлилик, мўлжал олишни тарбиялайди.
Методик кўрсатмалар. Жисмоний жиҳатда кучлироқ ўқувчилар “балиқчи” вазифасини ўтайдилар. “Балиқчи”лар майдончага тарқалиб кетмаслиги, кимни ушлашни олдиндан мўлжаллашлари лозим.


АРҚОН ТАЛАШИШ
Ўйинга тайёрланиш. Майдончанинг қарама - қарши томонларига икки параллел чизиқ ўтказилади. Ўйинчилар куч жиҳатидан тенг икки командага бўлиниб, чизиқлар орқасига ўтадилар. Икки чизиқ оралиғига майдончанинг ўртасига тугунлари бўлган ўралган арқон қўйилади. Арқоннинг қоқ ўртасига рангли латта боғлаб қўйилади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигнали билан иккала команда ўйинчилари югуриб келиб, арқон тугунларини ечадилар ва уни ўз томонларига тортадилар. Белгиланган вақт–45 сония – 1 дақиқа мобайнида арқоннинг кўпроқ қисмини ўз чизиғидан ўтказган команда ғолиб ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1.Фақат сигнал берилгандан кейингина чизиқни кесиб ўтиб, арқон томонга югуриш мумкин. 2.Ҳар бир команда аъзолари арқон учун курашаётган вақтда унинг рангли латтагача бўлган қисмидан, яъни арқоннинг ярмидан тутиши мумкин. 3.Арқон фақат қўл ёрдамида тортилади. 4.Оёқни тираш учун ерни юмшатиш, чуқурчалар ўйиш, қўл билан ерга таяниш, арқонни оёқлар орасига қистириш, ерга ўтириш ёки ётиш мумкин эмас. Бу қоидаларни бузиб, арқонни ўз томонига тортиб олган команданинг ютуғи ҳисобга олинмайди.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйин болаларда тез ва сабр-тоқат билан ҳаракат қилишни, тезлик, чаққонликни тарбиялайди. Ўйин жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, чидамлилик малакаларини оширишга ёрдам беради.
Методик кўрсатмалар. Бу ўйинда ўқувчиларнинг кучи ва чаққонлигини оширишга, бирдамлик билан ҳаракат қила олишларига эришиш лозим. Уни ҳам ўғил болалар билан, ҳам, қиз болалар билан (алоҳида-алоҳида) ўтказиш мумкин.


ДОИРАДАН ТАШҚАРИГА ВА ДОИРА ИЧКАРИСИГА ТОРТИШ

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling