Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet47/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Бу ўйин ўйинчиларда аниқ, тезкор ҳаракат малакаларини тарбиялашда ёрдам беради. У ўйин қатнашчиларидан диққатни бир жойга тўплашни талаб қилади. Болаларда тўпни узатиш малакаси ва умумий координацияни такомиллаштиради. Болалар ўз шахсий қизиқишларини жамоанинг умумий манфаатларига бўйсундиришни ҳамда ўз ҳаракатларини ўртоқларининг интилишлари билан бирга қўшиб олиб боришга ўрганадилар. Уларда ўйинда ўртиқлари ва ўз кучларини ижодий баҳолаш қобилиятини ривожлантиради. Бу ўйинда команданинг энг кучли иштирокчилари аниқланади.
“Тўпни ошириш” ўйинининг асосий ҳаракатлари қуйидагилардан иборат: тўпни турли усул билан тез узатиш, навбат билан дам олиб қисқа-қисқа ва тез югуриш.


ҲАВОЙИ ТЎП
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин учун волейбол тўпи керак. Ўйинчилар қулоч ёзиб айлана ҳосил қилиб турадилар. Ўйинчилардан бири онабоши бўлади ва қўлига тўп олиб айлана ичида туради.
Ўйин тавсифи. Онабоши тўпни кафти билан уриб, ўйинчилардан бирига узатади. Тўп узатилган ўйинчи, ҳам тўпни кафти билин уриб онабошига ёки айланада турганлардан бирига йўналтиради. Тўпни ерга туширмаслик лозим. Агар тўп ерга тушса, тўпни энг кейин урган ўйинчи онабоши билан жой алмашади. Ўйин охиригача онабоши бўлмаган ўйинчи ютган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйин болаларни волейбол ўйинга тайёрлаб, волейбол ўйинига хос бўлган тўпни эгаллаш малакаларини ривожлантира-ди. Ўйинда волейбол тўпини аниқ узатиш малакасини ўстиради. Бу ўйинда волейбол ўйинида ҳужумкор зарба беришни машқ қилиш мумкин.

БАЛИҚЧИ”ЛАР “ТЎРИ”


Ўйинга тайёрланиш. Майдончанинг бир томонига балиқчилар “уйи” ўйин чизилади. Бу уйда икки онабоши, яъни “балиқчи” жойлашади. Қолганлар “балиқлар” бўлиб, майдончада ўйнаб юрадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигнал бериши билан “балиқчи”лар қўл ушлашиб (уларнинг қўллари “тўр” вазифасини ўтайди), “уй”ларидан майдонга чиқадилар ва ўзлари мўлжалга олган “балиқ”ни тутишга ҳаракат қиладилар. Улар тўрга тушган “балиқ”ларни “уй”ларига олиб кетадилар. Ўқитувчи ҳамма “балиқ”лар тўрга тушганидан ёки болалар чарчаганларидан сўнг ўйинни тўхтатади.
Ўйин қоидалари. 1. “Тўр”га тушган “балиқ” қочиб қутула олмайди, лекин “тўр” тагидан ўтиб кетиши мумкин. 2.“Тўр”га бир неча балиқни бирданига илинтириш мумкин. 3.“Тўр”га тушган “балиқ”лар “балиқчи”лар “уй”ига олиб борилади. 4.“Балиқчи”лар ўқитувчи сигналидан кейин овга чиқадилар.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling