Ўйин қоидалари. 1. “Тулки”лардан бири ҳаволаб учиб келаётган тўпни ушлаб олса, тўп шу ўйинчига теккан деб ҳисобланади. 2. “Тулки”лар ўзларига тўп тегизмаслик учун ҳар хил ҳаракатлар қилишлари мумкин. 3. Тўп билан фақат оёққа уриш мумкин. 4. Ўйинчилар ўйинни яхши ўрганиб олганларидан кейин “овчи”лар тўпни чап қўли билан ирғитишга ўтадилар.
Педагогик аҳамияти. Ўйин ҳаракатланувчи нишонга тўпни тўғри улоқтириш, уни илиб олиш малакасини такомиллаштиради. Ўйин қатнашчилар мустақиллиги ва ташаббускорлигини ўстиради. Ўйин ўйинчиларни ўртоқлик ҳиссини, ўз шахсий қизиқишини умумжамоа вазифасига бўйсундиришга, ўз-ўзини ва ўртоқларининг кучини холис баҳолашга ўргатади. Тўпни ролини бажарувчилар босиқлик, қатъийликни, “овчи”лар нишонга аниқ ура олиш, ўз кучига ишонч руҳини тарбиялайди. Ўйин шу билан бирга эпчиллик ва тезликни ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–ҳаракатдаги нишонга тўп улоқтиришдан иборат.
ТЎПНИ ОЁҚЛАР ОРАСИДАН ЎТКАЗИШ
Ўйинга тайёрланиш. Старт чизиғи ўртасида уч-тўрт команда саф тортиб туради. Командалар бир - биридан 2-3 м масофада, бир кишилик қаторга жойлашадилар. Ўйинчилар орасидаги масофа 1-2 қадам бўлиб, улар тиззаларини букилган резина тўп бўлади. Улар энгашиб, тўпни ерга қўйган ҳолда ушлаб турадилар.
Ўйин тавсифи. Сигнал берилиши билан биринчи ўйинчи тўпни оёқлари орасидан орқага юмалатади. Иккинчи ўйинчи ҳам тўпни фақат бармоқлари ёрдамида, уни ортга йўналтиради. Учинчи ўйинчи ҳам бармоқлари билан уни орқага қайтаради ва ҳ.к. Энг охиридаги ўйинчи тўпни олиши билан ўнг томондан югуриб бориб саф олдига туради ва дарҳол тўпни оёқлари орасидан яна орқага йўналтиради. Ўйинни биринчи бошлаган ўйинчи саф охирига етиб борганидан сўнг тўп билан югуриб ўз жойига келади ва уни юқорига кўтаради. Ўйинни биринчи тугатган команда ғолиб ҳисобланади. Агар ўйин вақтида тўп ташқарига чиқиб кетса, “айбдор” бола тўпни олиб, ўз жойини эгаллайди, сўнг қоидани бузган ҳолда, тўпни йўналтиради.
Қатор охирида турган ўйинчилар тўпни оёқлари орасидан орқага ўтиб кетмаслиги учун қўллари билан тўпнинг йўлини тўсиб туришлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |