Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet49/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйинга тайёрланиш. Ерга ёки полга 6-8 метр диаметрли айлана чизилади. Ҳамма ўйинчилар икки командага бўлиниб, улардан бири айлана ичига, иккинчиси ташқарисига жойлашади (ўйинчилар жуфт-жуфт бўлиб, бир-бирларига юзма-юз бўлиб сафланадилар).
Ўйин тавсифи. “Бошланг!” командаси билан ичкаридагилар ташқаридагиларни ўз давраларига тортиб олишга ва қарши команда даврасига тушиб қолган шерикларини қутқаришга ҳаракат қиладилар.
Ўйин қоидалари. 1. Ўйинчилар бир-бирининг қўлидан ушлаган ҳолда тортишлари мумкин. 2. Оёқларни тираш учун чуқурчалар ўйиш ёки биронта нарсадан фойдаланиш мумкин эмас. Бу қоидаларни бузган ўйинчиларга ҳам жарима очкоси берилади. 3. Ўйин бир марта тез “олишиш” шаклида ўтказилади, кейин ўйинчилар бир оз дам оладилар. Сигнал берилганидан кейин янги олишиш бошланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда куч, чаққонлик ва тиришқоқликни ривожлантиради. Болалар ўз ҳаракатларини ўйиннинг бошқа қатнашчилари билан уйғунлаштириб, ўзини ва ўртоқларини кучларини ижодий баҳолашга ўрганадилар. Ўйинда асосий ҳаракат – қаршилик кўрсатишдан иборат.
Методик кўрсатма. Ўйинда болалар диққатини мос равишда доира атрофида тўғри жойлашишга қаратиш керак. Шу мақсадда ўйинни иккинчи доирада ташкил этилади. Кучли ва кучсизлар учун бу ўйинни 3-синфдан бошлаб ўтказиш мумкин. 5-синфдан бошлаб ўйинни ўғил болалар ва қиз болалар учун алоҳида- алоҳида ўтказиш тавсия қилинади.

ОВЧИ”ЛАР


Ўйинга тайёрланиш. Ўйинни олиб бориш учун 2-3 онабоши, яъни “овчи”лар тайинланади. “Овчи”ларда биттадан тўп бор. Қолган ўйинчилар – “тулкилар” майдонча бўйлаб ҳаракатланадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигнали билан “тулки”лар ўз жойларида тўхтаб қоладилар ва “овчи”лар ҳам жойларидан силжимай, тўп отиб биронта “тулки”га текказишга ҳаракат қиладилар. Бир ўйинчига теккан ҳар бир тўп учун биттадан жарима очкоси берилади. Натижа ҳисоблаб чиқил-гач, янги “овчи”лар тайинланиб ўйин такрорланади. Ўзига тўп тегизмаган ёки бошқаларга нисбатан камроқ тегизган ўйинчи энг чаққон ҳисобланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling