УСТУНЧАЛАРНИ АЙЛАНИБ ЎТИШ
Ўйинга тайёрланиш. Умумий старт чизиғида бир неча команданинг биттадан ўйинчиси саф тортиб туради. Ҳар бир команда қаршисида – старт чизиғидан олти метр масофада биринчи, яна ҳар уч метр, оралиқда бешта устунча ўрнатилади.
Ўйин тавсифи. Раҳбар ҳуштаги билан командаларнинг биринчи ўйинчилари тўп билан олдинга интилиб, устунчаларни айланиб ўтади ва худди шу усул билан орқага қайтгач, финиш–старт чизиғида тўпни иккинчи ўйинчига узатади ва ҳ.к. Эстафетада энг яхши натижа кўрсатган команда ютган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин ўйинчиларда диққатни, ҳаракат тезлиги ва ўзини тута билишни ривожлантиради. Ўйин қатнашчиларнинг югуриш тезлигини ўстиради. Ўйин шуғулланувчиларда югуриш вақтида айланиб ўтиш малакасини тарбиялайди. Ўйиндаги асосий ҳаракат – бир-бирини қувлаб ўтишдир.
БОШ БИЛАН НИШОНГА
Ўйинга тайёрланиш. Бир неча команда навбатма-навбат мусобақалашади. Ўйинни бошловчилар бир қаторга сафланиб турадилар. 10 метр наридаги деворда ёки ёғоч шитда диаметри бир метрли нишон белгиланади. Нишондан беш метр берида зарба нуқтаси ва унинг ён томонида уч метр масофада қўлида тўп ушлаган онабоши туради.
Ўйин тавсифи. Раҳбар ҳуштагидан кейин биринчи ўйинчи югуриб, онабоши унга тўпни ташлайди. Ўйинчи сакраб уни боши билан уриб нишонга йўналтиради, сўнг тўпни яна илиб олиб онабошининг ўрнини эгаллайди. Онабоши эса югуриб қатор охирига туради. Бу вақтда команданинг иккинчи ўйинчиси югуриб кетади ва ҳ.к. Ҳар бир ўйинчи боши билан уч мартадан зарба берганидан кейин команда мусобақани тугатади. Худди шуни бошқа командалар ҳам такрорлайди. Нишонга кўпроқ теккизган команда ғолиб бўлади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин футбол ўйини учун зарур малака ва кўникмаларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга хизмат қилади. Бу ўйин дарвозага бош билан зарба беришда куч, диққат, сезгирлик, ҳаракат реякциясини ривожлантиради. Ўйинда ўзига хос ҳаракат–тўпга бош билан зарба беришдир.
ЧАВАНДОЗ
Do'stlaringiz bilan baham: |