Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАРТОШКА ЭКИШ Ўйинга тайёрланиш.
- Ўйин тавсифи.
- Ўйин қоидалари.
- Педагогик аҳамияти.
- ДОИРАДАН СУРИБ ЧИҚАРИШ Ўйинга тайёрланиш.
- Ўйин қоидалари
Педагогик аҳамияти. Ўйин эстафетага тегишли топшириқ бўйича ҳаракатланишда эпчиллик ва тезликни ривожлантиришга ёрдам беради. Бу ўйин қатнашчилари команда обрўсини сақлаш учун ўз ҳаракатларини келишилган ҳолда бажариши шарт. Ўйинчиларда бир-бирига ҳурмат, ўртоқлик, олган топшириғи учун жамоа олдида масъулият ҳиссини ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тез югуриш.
КАРТОШКА ЭКИШ Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар ўзаро тенг икки ёки уч командага бўлиниб, ўзаро параллел қаторларга сафланадилар. Ўйин учун бештадан картошка солинган икки-уч халта керак. Қаторлардан 20-30 метр нарига кетма-кет 5 тадан доира чизилади. Ўйин тавсифи. Ўқитувчи. “Диққат!”, “Марш”, деб команда бериши билан қатор бошида турган ўйинчилар ўз доиралари томон югуриб, картошкаларни доира ичида қолдириб, қайтиб келадилар ва халтани навбатдаги ўйинчиларга берадилар. Бу ўйинчилар ҳам югуриб бориб картошкаларни халтага соладилар ва яна ўз қаторларига қайтиб келадилар ва ҳ.к. Барча ўйинчилари олдинроқ югуриб келган команда ютган ҳисобланади. Ўйин қоидалари. 1. Картошкаларни фақат доира ичига қўйиш керак. Агар бирон картошка доира ичидан чиқиб кетса, ўйинчи қайтиб келиб, уни доирага жойлаши, шундан кейингина югуришни давом эттириши мумкин. 2. Ўйинчи шеригидан халтани қабул қилиб олганидан кейингина югуриши мумкин. 3. Югуриб қайтиб келган ўйинчи қаторнинг охирига бориб туради. Педагогик аҳамияти. Ўйинчилар аниқ, тез, жамоа бўлиб ҳаракат қилишга ўрганадилар. Ўйинда тезлик, чаққонлик, эгилувчанлик каби сифатлар ривожланади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–югуриш ва картошкани жойига аниқ қўйиб чиқиш. ДОИРАДАН СУРИБ ЧИҚАРИШ Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинадилар. Командалар бир-бирига юзма-юз сафланиб туради. Командалар ўртасида ерга 1.5-2 метрли олти-саккизта айлана чизилади. Айланаларнинг ҳар бирига иккала команданинг биттадан вакили жойлашади. Айланалар ичидаги ўйинчиларга биттадан гимнастика таёқчаси берилади. Иккала ўйинчи таёқчанинг бир учини ўйин шартига мувофиқ қараб ўнг ёки чап тирсаги билан маҳкам қисиб ушлайди. Ҳар бир айлана ёнида биттадан ҳакам туради. Ўйин тавсифи. Ўйинчилар сигнал берилиши билан таёқчани ушлаб, бир-бирларини доирадан итариб чиқаришга ҳаракат қиладилар. Айлана ичида рақибини суриб чиқарган ўйинчининг командасига битта очко берилади. Айлана ичидан чиқариб юборилган ўйинчи яна қайтиб кириши мумкин. Биринчи жуфтларнинг ўйини барча айланаларда махсус сигнал билан баравар тўхтатилади. Кейин навбатдаги жуфт ўйинчилар тушадилар ва ўйин шу тарзда давом этади. Ютуқ очколарини кўпроқ тўплаган команда ғолиб ҳисобланади. Ўйин қоидалари: 1. Қаршилик кўрсатиш пайтида таёқчани тирсак тагидан бошқа жойга олиш мумкин эмас. 2. Қаттиқ итариб юбориш ва туртишга йўл қўйилмайди. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling