Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet54/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидалари. 1.Қўлни қўйиб юбориш, шеригининг кийимидан ушлаб тортиш мумкин эмас. 2.Шеригини тортиб, сўнг қўлини қўйиб юборган ўйинчи жарима очкоси олади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин куч, эпчилик ва тиришқоқликни тарбиялайди. Тортиш турига қараб турли мушак гуруҳларини ривожлан-тиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – қаршилик кўрсатиш, курашиш.
Методик кўрсатмалар. Ўқитувчи ўйинни диққат билан кузатиб бориши ва вақтида тўхтатиши лозим. Гуруҳ ўғил ва қиз болалардан иборат бўлганида, уларни алоҳида командаларга киритиш мумкин.


ТЎЛДИРМА ТЎП БИЛАН ЮГУРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Майдончанинг ўртасидан тўрт-олти метр оралиқда икки параллел чизиқ ўтказилади. Ўйинчилар тўрт-беш командага бўлинадилар. Ҳар бир команда яна икки тенг гуруҳга бўлинади. Бўлинган ҳар бир команда чизиқлар орасига бир қатор сафланиб, майдонча ўртасига қараб жойлашадилар. Майдончанинг бир томонидаги қаторнинг олд ўйинчиларида иккитадан тўлдирма тўп бўлади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин болалар қўлларидаги тўп билан қарама – қарши тараф қаторига югуриб бориб, ундаги биринчи ўйинчига тўпни бериб, ўша қаторнинг охирига бориб жой оладилар. Тўпни олган ўйинчи ҳам қарама-қарши томондаги қаторнинг иккинчи ўйинчисига тўпни бериб, ўша қатор “дум”ига бориб туради. Ўйин барча иштирокчилар бир мартадан югуриб ўтгунларича, яъни жойларини алмаштургунларича давом этади. Бу ишни биринчи бўлиб бажарган команда ютган ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1. Тўпни тушириб юбориш мумкин эмас. 2. Чизиқ-дан чиқиб кетиш мумкин эмас. 3. Орадаги масофа узоқроқ бўлиши керак.
Педагогик аҳамияти. Ўйин ўйинчиларни тегишли вазифага биноан ҳаракат қилишлари, эпчиллик ва тезкорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйинда бирдамлик ҳиссини, олган топшириғини бажаришда жамоа олдидаги жавобгарликни ҳис қилиш туйғусини ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тез югуриш.


МЎЛЖАЛГА ТЕЗ ВА АНИҚ ОТИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин учун битта умумий марказга эга бўлган учта айлана чизилади. Уларнинг диаметрлари 2,5-3,8-10 ва 12-15 метрдан иборат.
Кичик айлана чизиғига еттита булава ёки “ғўлача” қўйилади. Ўқувчилар икки командага бўлинадилар. Ҳар бир команда ўз онабошиси ва учта ҳимоячисини сайлайди.
Онабошилар кичик, ҳимоячилар ўртача айлана, қолган ўйинчи – тўп оширувчилар катта айланадан жой оладилар. Онабошилар чек ташлайдилар ва ўйинни бошловчи онабоши волейбол тўпини олади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин онабоши тўпни ўзининг оширувчиларидан бирига узатади, у эса ўз навбатида тўпни онабошига қайтаради. Онабоши тўпни илиб олганидан сўнг булава ёки “ғўлача”ни уриб йиқитишга ҳаракат қилади.
Бошқа команда ўйинчилари эса тўпни ушлаб олишга уринадилар, бунинг уддасидан чиқсалар, тўпни узатувчиларига, у эса ўз навбатида онабошисига узатади. Тўртта булава ёки “ғўлача”ни биринчи бўлиб уриб йиқитган команда ютган ҳисобланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling