Ўйинга тайёрланиш. Майдончанинг ўртасидан чизиқ ўтказилади. Шу чизиқнинг икки томонига 1,5 м оралиқда яна биттадан параллел чизиқ чизилади. Ўйинчилар икки командага бўлиниб, қарама-қарши томондаги рақиблар ўнг қўлларини ушлашиб, чап қўлларини орқага яшириб турадилар. Шундай қилиб, ўзаро курашадиган жуфтлар ташкил этилади (иложи борича кучлар ўзаро тенг бўлиши керак).
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин ҳар бир ўйинчи рақибини ўз томонига тортиб чизиқдан ўтказиб олишга ҳаракат қилади.
Ўйин бир команда рақиб ўйинчисини тортиб олмагунча давом этади. Ўзининг томонига кўпроқ ўйинчи тортиб ўтказган команда ютган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин куч, эпчиллик ва тиришқоқликни тарбиялашга ёрдам беради. Тортиш усулларига боғлиқ равишда ўқитувчи топшириғига биноан, ҳар хил гуруҳ мушакларини ривожлантириш мумкин. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – қаршилик кўрсатиш, курашиш.
ТЎПНИ АЛМАШТИРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар иккита командага бўлиниб ва икки қаторга сарфланиб, старт чизиғининг ортидан жой оладилар. Қатор бошидаги ўйинчилар тўлдирма тўпни оладилар. Иккала команданинг қаршисига 15-20 метр масофада диаметри 1 метрли иккита айлана чизилиб, ўртасига биттадан тўп қўйилади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигналидан кейин биринчи турган ўйинчилар тўпни олиб югурадилар, айланага етиб боргач, тўпларни алмаштириб, орқага қайтиб келадилар. Тўпни иккинчи ўйинчига бериб, сўнг қатор охиридан жой олиб турадилар. Ўйин шу тарзда давом этади. Югуриш ва тўп алмаштириш ҳамма ўйинчилар томонидан бажарилади. Бу ҳаракатларни биринчи бўлиб тамомлаган команда ғолиб бўлади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин эстафетага мос равишда ҳаракат қилиш, эпчиллик, тезкорлик ривожлантиришга хизмат қилади. Ўйинчилар команда обрўсини сақлаб қолиш учун келишган ҳолда ҳаракат қилишни ўрганади. Ўйинни ўзига хос ҳаракати – тўпни олиб бориш, бурилиш, тез югуришдан иборат.
ҲИНДЧА РАҚС
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар уч-тўрт давра ҳосил қилиб турадилар. Ўйинчилар “бир, икки” деб санаб, икки командага бўлинадилар. Доира ўртасидаги бир неча бўлади ва “ғўлача” қўйилади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи сигнали билан ўйинчилар қўл ушлашиб ўнг ва чап томонга қараб юрадилар ва ҳар ким ёнидаги шеригини ичкарига тортади ва “ғўлача”ларни қулатишга мажбур қилади. “Ғўлача”ни қулатган ўйинчига битта жарима очкоси берилади. Жарима очкоси олмаган ёки бошқа командадан камроқ очко олган команда ғолиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |