Педагогик аҳамияти. Ўйин кураш учун зарур малакаларни мустаҳкамлашда ва такомиллаштиришда қўл келади. Шунингдек ўйин зийраклик, эпчиллик, ҳаракат тезлиги, кучни ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – қаршилик кўрсатиш ва курашиш.
БЎРОН
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинни кенг майсазор майдонда, спорт зали ёки спорт майдонида ўтказса бўлади. Болалар икки жамоага ажралиб, майдон ёки залнинг бир томонига сафланиб турадилар. “Бўрон” ўйини учун вазни 300-500 грамм, белбоққа тугилган, бир учи ушлашга қулай бўлган тугунча талаб этилади. Майдоннинг бир чеккасига 1,5 м диаметрли доира чизилади.
Ўйин тавсифи. Ўйин ҳакамнинг тугунчани камида 30 м масофага улоқтириши билан бошланади. Жамоа аъзолари югуриб тугунчани оладилар. Сўнгра уни бир-бирига узатишиб, доира-маррага олиб келиб ташлайдилар. Ўйинда тугунчани биринчи бўлиб маррага олиб келган команда ғолиб бўлади.
Қоидалар. Бу ўйин АҚШ спорт тури-регбига ўхшаб кетади ва ўйинчилар куч ишлатиб тугунчани тортиб олишлари мумкин. Тортиб олиш мақсадида силташ, чалиш, кийимидан ушлаш ман этилади.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйин аниқ ҳаракат, чаққонлик, узоққа отиш, улоқтириш кабиларни ўстириб кучни ривожлантиради. Ўйин ўзаро мувофиқ ҳаракатни ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – улоқтириш.
ҚИРҚ ТОШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин майсазорда, спорт залида ёки майдончада ҳам ўтказилади. Старт чизиғидан бошлаб узунасига ҳар болани ҳисобга олиб (6-6, 10-10, 20-20 ва х.к ) бир метрдан аниқ параллел чизиқлар белгиланади. Болалар қўлига тош ўрнига биттадан латта копток ушлаб, тайёрланиб туради.
Ўйин тавсифи. Ҳакам ёки ўқитувчининг хуштагига биноан бола белгиланган ҳар бир метрга югуриб бориб, тош ёки тўпни қўйиб, яна жо-йига қайтиб олиб келади. Сўнгги ўйинчи тошини олиб бориб қайтганидан сўнг яна бири югуриб бориб ўз тошини қайтариб олиб келади. Ўз тўпларини биринчи бўлиб териб олиб келган команда, ғолиб деб топилади.
Қоидалар: чизиқдан чиқиш, тўпни бошқа ўйинчиларга узатиш, олдиндан старт чизиғидан чиқиш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |