Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ЧЎПОН» ЁКИ «ПОДАЧИ» Ўйинга тайёрланиш.
- Ўйин тавсифи.
- Ўйин қоидалари.
- ОЛИБ ҚОЧАР Ўйинга тайёрланиш.
Педагогик аҳамияти. Ўйин тезкорлик реакцияси, аниқ мўлжалга олиш, ўзига мувофиқ ҳаракатланишга, тез фикрлашга ўргатади. Ўйин командали бўлганлиги сабабли умумжисмоний имкониятларни ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–тўпни доирага аниқ қўйиш ва уни олиб келиш.
«ЧЎПОН» ЁКИ «ПОДАЧИ» Ўйинга тайёрланиш. Ўйинни спорт майдонида ёки залда ўтказиш мумкин. Уни бошлаш олдидан тўпни отиш жойи белгиланади. Тўпни отиш чизиғидан 25-30 метр масофа марра белгиланади. Икки команда иштирокчилари отиш жойида қолиш учун қуръа ташлайдилар. Отиш жойида қолган ўйинчиларга қарши команда майдонга чиқиб жойлашиб, улардан бир ўйинчи тўп ташлаб беради. Отиш жойидан ўйинчи тўпни ташлаб беради. Ўйин тавсифи. Отиш жойидан ўйинчи тўпни узоққа уриши (ташлаши), тўп узоқроққа кетса, маррага югуриб бориб, жойига қайтиб келиши керак. Тўп узоққа кетса, ўйинчи доира уй ичига қараб дам олиб туради. Ҳимоячилар урилган тўпни тепадан ёки ердан илиб олса, маррага югурган ўйинчини урадилар, тўп тегса, ҳимоячилар отиш чизиғи томон югурадилар. Тўп теккан ўйинчи дарҳол тўпни тутиб олиб, ҳимоячилардан бирига отади. Бу ҳолда улар ҳам отиш чизиғига югурадилар, яъни яна жой алмашадилар. Шундай қилиб, ўйинчилар қайси бир командага оидлигидан қатъий назар тўпни теккизмай ўйинни муваффақиятли тугатса, уларнинг командаси ғолиб чиқади. Ўйин қоидалари. Тўпни майдонга тўғри ташлаш талаб этилади. Ўйинда имкон борича теннис тўпи, бунинг иложи бўлмаса, резина ёки мато тўпча ишлатилади. Педагогик аҳамияти. Ўйин волейбол ўйинига тайёрлаш аҳамиятига эга бўлиб, чунки волейбол ўйини учун хос бўлган тўпни эгаллаш малакасини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйин волейболда тўп узатиш малакасини ривожлантиради. Ўйин аниқ ҳаракат, чаққонлик, аниқ нишонга уриш, келишилган ҳолатда ҳаракат қилишни ривожлантиришга ёрдам беради. ОЛИБ ҚОЧАР Ўйинга тайёрланиш. Ўйин спорт залида ёки майдончада ўтказила-ди. Ўйинни бошлаш учун синф ўқувчиларидан 5 кишидан иборат ўғил ва қиз болалар жамоалари тузилади. Ҳар иккала жамоа учун майдон ёки залнинг икки чеккаси ва ўртасига баскетбол жарима тўпини ташлаш учун 1,5 м диаметрли тенг биттадан доира чизилади. Ўйин тавсифи. Ўйин ушбу доирадан бошланиб, фақат доира ўртасига теннис тўпларига ўхшаган матодан тайёрланган 15-20 дона коптокча тўплаб қўйилади. Доира ичида тўпларни қўриқловчи сардор туради. Бошқа команда ўйинчиларидан ҳар сафар 3 киши ҳужум қилиб, тўпларни олиб қочишга интиладилар, аммо сардор бунга йўл қўймайди. Ҳужумчи ўйинчилари кўп тўп олиб қочсалар, команда ғолиб деб топилади. Қоидалар. Қўриқловчи ўйинчи ҳужумчиларни қўли ёки оёғи билан қайтариши мумкин. У теккан ўйинчи ўйиндан чиқди деб ҳисобланади. Улар ўрнига жамоанинг икки заҳира ўйинчиси тушади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling