Ўйин қоидаси. 1. Эстафета таёқчаларининг ўзунлиги тенг бўлиши шарт. 2. Қўлни букмасдан ипни таранг ҳолда ўраш керак.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйинда барча фаол қатнашади. Ўйин ўқувчиларни тез, чаққон ҳаракат қилишга ўргатади. Бармоқ кучларини ривожлантиришга ёрдам беради.
ҲАЛҚАЧА ТУШИРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўлчами 50х50 см тахтачага шахмат тартибида 10-15 см оралиқда михлар қоқилади. Ўйинчилар 5 тадан темир ёки картондан ясалган ҳалқачаларни олиб, тахтадан 5-6 қадам нарида турадилар. Уни ўйинчиларнинг бўй баравар баландликда деворга осиш ёки полга қўйиш мумкин.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин улар ҳалқаларни биттадан михларга ташлаб туширишга ҳаракат қиладилар. Белгиланган михларга ҳалқаларни туширган ўйинчи ғолиб ҳисобланади. Ўйинчиларнинг ёши, бўйини ҳисобга олиб, тахта жойлашган масофани ўзгартириш мумкин.
Педагогик аҳамияти. Ўйин ўқувчиларда мўлжал олиш, мувозанатни сақлаш қобилиятларини ўстириш, шунингдек командаси учун масъулият ҳиссини тарбиялайди.
Методик кўрсатмалар. Бу ўйин ўрта ва катта мактаб ёшидаги ўқувчилар учун тавсия қилинади. Ўйин мўлжал олиш қобилятини ўстиради, ҳамда ирғитиш малакасини ҳосил қилишга ёрдам беради.
ЧАМБАРАКЛАРНИ УЗАТИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар бир-бирларига юзма-юз икки сафга тизилиб турадилар. Уларнинг оралиги бир метрни ташкил қилади. Саф олдида турган ўқувчилар бештадан чамбарак кийиб оладилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин, биринчи турган ўйинчи чамбаракни ёнида турган иккинчи ўйинчига, у ўз навбатида бошидан ўтказиб, оёғи тагидан чиқаради ва учинчи ўйинчига узатади ва ҳ.к. Сафнинг охиридаги ўйинчи ҳамма чамбаракларни қабул қилиб бошидан ўтказиб “кияди”. Бу ишни биринячи тугаллаган команда ютган ҳисобланади. Ўйин 4-5 марта такрорланади.
Вариантлар. Командалар иккита айлана атрофида турадилар. Чамбарак ҳам айлана бўйлаб узатилади. Чамбаракни биринчи бўлиб узат-ган ўйинчига қайтарган ва уни бошидан ўтказган команда биринчи бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |