Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet30/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Бу ўйин ўқувчиларда тез, аниқ ҳаракатни тарбиялашга кўмаклашади. У ўйин иштирокчиларидан эътиборни бир ерга жамлашни талаб қилади. Командалараро ўтказиладиган мусобақалар ўртоқлик ҳислатларини шакллантиришга ёрдам беради. Болаларни ўзига ва дўстларига ҳолисона баҳо беришга ўргатади.
Методик кўрсатмалар. Ўйинни тўғри якунлаш ва ғолиб чиққан командани тўғри аниқлаш учун ўқитувчи ўйиннинг боришини диққат билан кузатиши лозим. Командалар таркибида 12-15 кишидан ортиқ ўқувчи бўлмаслиги керак, акс ҳолда ўқувчилар ўз навбати келишини узоқ кутишга мажбур бўлиб, бу ўйинга қизиқишни сусайтиради.


ҚАРМОҚЧА
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин учун арқон керак. Арқоннинг бир учига ярмигача қум солинган халтача боғлаб қўйилади. Барча ўйинчилар доира ҳосил қилиб турадилар.
Ўйин тавсифи. Онабоши давра ўртасида туриб, учига халтача боғланган арқонни айлантиради. Ўйинчилар ҳушёр бўлишлари ва арқон учидаги халтача оёқларига тегмаслиги учун вақтида сакраб улгуришлари керак. Оёғига халтача теккан (қармоққа илинган) ўйинчи давра ўртасига чиқади ва онабошилик қилади, яъни арқонни айлантиради.
Педагогик аҳамияти. «Қармоқча» ўйини болаларда диққат эътибор, ҳаракатланиш кординацияси кабиларни ривожлантиради. Болалар арқоннинг айланиш тезлигига қараб ўз ҳаракатларини ҳисобга олишни, чамалашни ўрганадилар. Болаларда сакраш имконияти ривож топади. «Қармоқча» ўйинини командаларга бўлиб ўйнаш болаларда бир-бирларини тушуниш, шахсий манфаатларининг жамоа умумий вазифасига бўйсундиришга ва командани ташкил қилиш малакасини тарбиялайди.
Методик кўрсатмалар. Ўйин бошлашдан аввал ким арқонга уч марта қоқилса, доира ўртасига чиқади деб тушунтириш керак. Ўйинчиларни икки командага бўлиш мумкин. Бунда ҳар иккала команданинг ўйинчилари арқонга неча мартадан қоқилганини ҳисоблаб бориб, ўйин охирида қайси команда ғолиб чиққанини аниқлаш лозим. Бу ўйин 3-5 дақиқа давом этиши мумкин.


ЧАҚҚОНЛАР ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлиниб, бир-бирига қарама-қарши, икки қаторга сафланадилар. Командалар ўртасидаги масофа 7-10 метр бўлиб, биринчи турган ўйинчилар эстафета таёқчасини оладилар. Пишиқ арқоннинг икки учига иккита эстафета таёқчаси боғланади. Арқоннинг ўртасига қизил лента боғланади.
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар қўлларини олдинга узатиб, арқонни таранг тортиб турадилар. Тарбиячининг сигналидан кейин арқонни таёқчага ўрай бошлайдилар. Ким биринчи бўлиб қизил лентага етиб борса, ютган ҳисобланади. Ютган ўйинчига бир очко берилади. Кейин бу ишни бошқа ўйинчилар ҳам такрорлайди. Кўпроқ очко йиққан команда ютган ҳисобланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling