Ўрта махсус таълим вазирлиги
II БЎЛИМ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА ПЕДАГОГ, ЖАМОАТ АРБОБЛАРИ ВА ОЛИМЛАРИНИНГ ФИКРЛАРИ
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕК БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОР ЎЙИНЛАРИ
II БЎЛИМ
ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА ПЕДАГОГ, ЖАМОАТ АРБОБЛАРИ ВА ОЛИМЛАРИНИНГ ФИКРЛАРИ Ҳозирги пайтда миллий халқ ўйинларининг асосий вазифаси ўз мазмуни ва методикаси билан болаларни жамиятимиз талабларига мувофиқ равишда тарбиялашни таъминлаш, уларда ахлоқий, иродалилик имкониятларини ривожлантириш, ижодкор ва бунёдкорларга хос билим, кўникма ҳамда малакаларни, ўқувчиларга хос характерли хусусиятларни сифатларни шакллантиришдан иборатдир. Қадимий тарбия системасида ўйинлардан шахсан шакллантириш воситаси сифатида кенг фойдаланилган. Муқаддам педагогик фикр намоёндалари ўйиннинг тарбиявий аҳамиятини ғоят зийраклик билан фаҳмлашган. Улар ҳар қандай вазиятга нисбатан ўйин вақтида болаларнинг хулқ-атворларини билиб олиш, уларнинг салбий ва ижобий сифатларини осонроқ аниқлаш, ноўрин харакатларни бартараф этишнинг яхшироқ чораларини қўллаш мумкин деб ҳисоблашган. Шунинг учун ўша даврлардаёқ болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олиб, уларга мос ўйинларни танлаш масаласи қўйилган. Болани ёшига мувофиқ ишлар ва ўйинлар билан машғул қилиш зарур дея топилган. Педагоглар зиммасига ана шундай ўйинларни танлаш вазифаси юкланган. Юнон файласуфи Платон фанларни ўйинлар ёрдамида ўрганишни тавсия этган. Ўйинда болалар ўз қобилиятларини яхшироқ намоён этади, деб ҳисоблаган. Шунингдек Платон: «Одамларга ёқимли фанларни зўрлаб эмас, балки ўйинлар орқали ўқитиб, ана шунда кимнинг нимага мойиллигини яхшироқ кўрасан», дея таъкидлайди. Қадимги файласуфлардан Аристотель ҳам болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун ўйинлардан фойдаланиш зарурлигини, ўйинлар дилхушликдан иборат бўлиб, хордиқ чиқаришга ёрдам беришини уқтирган. Ўрта асрлар педагоглари болаларни жисмоний камол топтириш учун катта ғамхўрлик кўрсатганлар – жисмоний тарбия методикасини ишлаб чиқиб, унда ўйинларга катта ўрин берганлар. Феодал тарбиясининг мақсади зодагонлар оиласидагиларга отда юришни, сузишни қиличбозликни, шахмат ўйнашни, найза ва қалқондан фойдалана олишни ўргатишдан иборат бўлган. Оддий халқнинг хизмати эса феодалнинг фаровонлиги учун меҳнат қилиш эди. Г.В.Плеханов ибтидоий ўйинлар ва жисмоний машқлар биологик омиллардан эмас, балки одамларнинг меҳнат фаолиятидан келиб чиққанлигини илмий жиҳатдан исботлаб берди. Айрим киши ҳаётида ўйин меҳнатдан олдин пайдо бўлса ҳам, умуман, жамиятда эса у фақат меҳнатни акс эттиради. Яъни Г.В.Плехановнинг табири билан айтганда, «Ўйин – меҳнат фарзанди» сифатида вужудга келган. Бироқ Г.В.Плеханов ўйин ҳақидаги масалани кўриб чиқишда англашилмовчиликка йўл қўйган. У ҳайвонларнинг ҳаракатидаги зоологик мослашиш ва ўйин орасидаги тубдан фарқланишнинг моҳиятини аниқлашдан четлаб ўтди. Е.А.Покровский унинг махсус китоби («Детские игры, преимущественно русские»)да ўйинларни болаларни жисмоний тарбия амалиётида кенг қўллаш тўғрисида фикр билдиради. Халқ ўйинларини ўрганиш, иштирокчиларнинг ўзаро муносабати ва хулқи ўйин танлашда уни таълимий вазифаларига мос келишини, шунингдек, ўйинда педагог бош ролни ўйнаши лозимлигини кўрсатиб ўтади. Шу билан бирга П.Ф.Лесгафт ҳаракатли ўйинларнинг вазифаси ва ролини аниқлаб, асосий услубий кўрсатмаларни келтиради, ўйин материалларини иккита гуруҳга бўлади. Булар 1-гуруҳ оддий ўйинлар, 2-гуруҳ мураккаб ўйинлардир. П.Ф.Лесгафт ўзининг жисмоний машқлар системасида ўйинларни жисмоний тарбия воситаси сифатида ифодалайди. Ўйин ёрдамида бола ҳаётга тайёрланишни айтади. П.Ф.Лесгафтнинг ҳаракатли ўйинларни ўтказиш учун қўйган талаблари ҳозирги пайтгача ўз кучини ёки аҳамиятини йўқотгани йўқ, чунки у ҳар бир ўйин олдига аниқ мақсадлар қўйиши, ўтказилаётган ўйинлар қатнашувчиларнинг куч ва қобилиятларига мос келиши, ўйин билан шуғулланувчиларга ижобий эмоционал таъсир кўрсатиши лозимлигини, ўйинларни системали тарзда ва мунтазам равишда ўтказиш, қатнашувчиларнинг фаоллиги ва мустақиллигини оширишга ҳаракат қилиш зарурлигини уқтирган эди. Ўйин педагогик омил бўлиши учун унга педагогик вазифа онгли ва мақсадга мувофиқ равишда боғланиши, ундан тарбиявий мақсад ҳамда вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланилиши шарт. Миллий халқ ўйинларига хос хусусиятларнинг бойлиги ҳам уларда хилма-хил тарбиявий вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди. С.А.Шминов ўйинларнинг тарбиявий имкониятларини ифодалаб шундай ёзган эди: «Ўйин гўё соядан, бола билан бирга туғилган, унинг ҳамроҳи. Ишончли дўстига айланган. Лекин биз уни узоқ йил давом этиши учун яхши деб ҳисоблаймиз. Ўйин катта, баъзан кўз илғамас тарбиявий резервлари, ғоят кенг педагогик имкониятлари туфайли инсонлар эътиборини қозонади». Миллий халқ ўйинларидан фойдаланиш муваффақиятли бўлиши учун ўйин боланинг ўз фаолияти эканини, ундаги ташаббускорликни ва мустақилликни сақлаш ҳамда рағбатлантириш зарурлигини ҳисобга олиш керак. Миллий халқ ўйинлари тарбия жараёнида фаолиятнинг бир тури сифатида намоён бўлади, бинобарин, улар ижтимоий бўлиб, меҳнат ва ўқиш билан чамбарчас боғлиқдир. Ўзбек халқ ўйинларининг ана шу энг муҳим хусусиятлари уларнинг тарбиявий имкониятларини таҳлил қилиш эҳтиёжини туғдиради. Миллий халқ ўйинларининг тарбиявий жиҳати ҳақида гап борар экан, шуни алоҳида такидлаш лозимки, улар энг аввало болаларда ўз маҳалласига, қишлоғига, шаҳрига, табиатга, мамлакатимизда яшовчи барча халқларга муҳаббат уйғотади, ҳурмат ва эҳтиром хисларини, миллий ғурурни тарбиялайди. Энг муҳими, ўзбек халқининг миллий маданиятига, ўтмишига ва ҳозирги турмушидаги, миллий анъаналари ҳамда қадриятларига муҳаббат уйғотади. Шунингдек, ўқувчиларни халолликка, саҳоватлиликка ўргатади, катталарнинг тажрибасини болалар ва ёшларга ўтказишнинг асосий воситаси сифатида хизмат қилади. Ўғил ва қизларда меҳнатга онгли муносабатни шакллантиради. Уларнинг кучли, чаққон, эпчил, чидамлилик, серҳаракат, зийрак, топқир, ботир, жасур, ўзаро ҳамкор бўлишларига ёрдам беради. А.С.Макаренконинг ўғил ва қиз боланинг шахсий муваффақияти билангина эмас, балки, хусусан ўз командаси ёки ташкилотининг муваффақиятлари билан ҳам фахрланиш руҳида тарбиялаш зарурлиги ҳақида айтган гапларни ҳеч қачон унутмаслик керак. Шунингдек, болаларда ҳар қандай мақтанчоқликни бартараф этиш, рақиб кучига ҳурмат-эътиборни тарбиялаш, уларга уюшқоқликнинг, машқ қилишнинг ва командада интизом бўлишининг аҳамиятини тушунтириш зарур. Ниҳоят, болаларнинг ўз муваффақиятлари ва мағлубиятларига жиддий муносабатда бўлишига эришиш керак. Ўқувчилар ўйинни яхшилаб ўзлаштириб олишлари учун уни бир неча марта қайтариш, бунда улар ўйиндан қанчалик мамнун бўлсалар, уни шунчалик пухта эслаб қолишларини унутмаслик керак. Миллий халқ ўйинларининг тарбиявий имкониятларидан бири шуки, улар болаларда дўстлик, инсонпарварлик, байналминалчилик, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳурмат каби маънавий-сиёсий туйғуларни шакллантиришга катта таъсир кўрсатади. ЎЗБЕК БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОР ЎЙИНЛАРИЎзбек халқ маданиятининг реал ҳаёт тарзи билан йўғрилган ҳозирги ўзбек болалар больклор ўйинлари узоқ замонлардан бери яшаб, шаклланиб, ҳар бир даврда ўзига хос сайқал топиб таҳрирларга учраб, ривожланиб келаётган қадимий, аммо ҳамиша навқирон санъат туридир. Кўҳна Турон, шу жумладан ўзбек халқининг ота-боболари ва момоларини ташкил этган уруғ ва қабилаларининг ижтимоий ҳаёти, ижтимоий эстетик, этник дунё қараши, миллий хусусиятлари билан боғлиқ турли этнографик мазмун маъноларидаги ранг-баранг ўйинлар кишиларнинг маиший ҳаётлари билан боғлиқ онгли ўйин ҳаракатларининг илк илдизлари бўлиб ҳисобланади. Шу туфайли улар бошланғич, содда элементларидан мураккаб шаклларга ўсиб етган узоқ жараёнлар тарихига эга. Инсон дунёга келганидан то қабргача ўйинлар билан машғул бўлади. Демак, ўйинлар инсон ҳаётининг ажралмас бўлакларидандир. Ҳар бир ўйин шунчаки оддий ҳатти-ҳаракатлардан (жисмоний) ёҳуд руҳий ҳолат вазиятлардан иборат бўлмай, маълум ритм, оҳанг, бадиий эмоционал сўз, муайян сюжет ва компазицион мураккабликдан ҳам иборатдир. Ўйинда уни бажарувчисининг куч-қуввати, қувват-ҳафизаси, ақл-идроки, фаҳм-фаросати, топқирлиги, зукқолиги, эпчиллиги ҳам намоён бўлади. Узоқ ва мураккаб тараққиёт босқичини босиб ўтган халқ ўйини санъатнинг салмоқли қисмини болалар, шу жумладан кичик ва ўрта ёшдаги болалар ўйинлари ташкил этади. Зеро, болалар ҳам катталар каби мазмун маъноси юксак мароқли, кишига олам-олам шавқу-завқ берувчи айни чоқда синовлардан ўтказувчи ўйинларсиз яшай олмайдилар, ҳатто, ўсиб-униб, камолга эриша олмайдилар. Дарҳақиқат, ҳар қандай бола хилма-хил ўйинлар бағрида инсон сифатида шаклланади, вояга етади. Айни шу халқ ўйинлари болаларнинг у ёки бу нарса-ҳодисага қизиқиш эътиборини шакллантиради, ривожлантиради. Жисмоний, ахлоқий, маънавий, эстетик, этик тарбиясини шакллантиради. Бора-бора мазкур ўйинлар бағрида камол топтиради. Шу жиҳатдан анъанавий фольклор ўйинлари асрлар давомида халқ педагогикасининг ажралмас қисми сифатида муҳим ва зарур тарбия воситаларидан бири бўлиб келган. Қаноатли ибора билан айтганда, ўйинлар болалар дунёсининг доимий йўлдоши бўлиб, ҳозирги кунимизда ҳам мунтазам ҳамроҳлик қилмоқда. Ўзбек болалар фольклор ўйинларининг илдизларини жуда қадимдан, яъни эрамиздан олдинги минг йиллардан излаш маъқул. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғатит-турк» китоби ҳамда IX-асрда яратилган дидактик асар «Ирқ битиги» (фаол китоби) ва манбалардаги қайдлар, қатламларида ҳам болалар фольклорлари, жумладан болалар фольклор ўйинларининг излари бор, албатта. Анъанавий халқ болалар ўйинларининг фаол яшовчанлиги, тарбия бобида асосий ўринлардан бирида туришлигининг боиси нимада? Нима учун, болалар ҳатто, катталар ҳам ўйинларга ўч бўладилар, ўз ҳаётларини ўйинларсиз тасаввур қила олмайдилар. Бунинг сабаби биринчидан, ўйинларнинг беназир қизиқарли бўлиши; иккинчидан, уларнинг бағоят эмоционал-таъсирчанлиги, учинчидан дид-фаросатни, тафаккурини, шунингдек, жисмоний-куч-қуватни оширишга қаратилган бўлишлигидандир; тўртинчидан, ён-атрофдаги воқеа-ҳодисаларни англаш, дунёни таниш, маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбияга алоҳида таъсир этишлигидандир. Болалар ўйинлари, қолаверса умуман ўйинларнинг чуқур миллий, айни чоғда, байналминал хусусиятларга эга бўлишликлари, руҳиятни кўтариш қалбни забт этиш, ўта таъсирчан ва ҳаяжонли бўлишликларида намоён бўлади. Дарҳақиқат, ўйинлар хусусан, фольклор ўйинлари ҳар бир кишига, жумладан болага олам-олам қувонч, шодлик бағишлайди. Ҳаракат ва ақл-идрокининг фавқулодда қизиқарли оламига олиб киради, уни ўзлигини унутаёзиб ўйинга берилишини таъминлайди. Тафаккур, дид-фаросат ва ақл-идрокни ўстиради. Теварак-атроф, кишилар билан танишувида ёрдамлашади. Ақлий ва жисмоний камолот сари етаклайди. «Болалар фольклор ўйинлари руҳи, табиати, характери, поэтикаси, иштирокчиларнинг ҳатти-ҳаракати, шу ҳаракатнинг меҳнат ва миллий анъаналари билан турмуш кечириш шароитлари, жуғрофик яшаш ўрни, иқтисодий ва сиёсий талабларидан шаклланади»! Болалар ўйинлари ҳам, ўйин санъати каби синкретик тарзда меҳнат жараёнида юзага келган. Демак, ўйинларнинг асоси меҳнатдир. Ижодкор эса катталар ва болаларнинг ўзларидир. Халқимизнинг ўзбекона зукколиги, топқирлиги, ижодкорлиги, жангарлиги, оқилу-донолиги ана шу санъат тури, яъни ўйинларида ҳам намоён бўлади. Айни чоғда ўйинлар халқ ҳаёти, интилиши, кураши, орзу-умиди, мақсад-нияти, унинг фалсафаси, дунёқараши, этик-эстетик дид қарашларининг ўзига хос даражадаги рамзий ифодаси ҳамдир. Ўзбек болалар фольклор ўйинлари кўп асрлик тарихга эга. Улар асрлар давомида халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий-маърифий ҳаётий кузатувлар, тажрибалари, ўзаро алоқалари, маънавий-руҳий муносабатлари, мулоқот-мунозаралари асосида юзага келган ва амалий ҳаракатда, яъни жонли анъаналарда бизгача етиб келган. Ҳа болалар ўйинлари халқимизнинг бетакрор олтин меросларидандир. Уларни доно ота-боболаримиз, зукко оналаримиз, уларнинг авлодлари бир-бирларига ўтказиб, кўз қорачиғидек асраб-авайлаб, бизгача етказиб келганлар. Ўзбек анъанавий болалар фольклор ўйинларининг мавзу-қамрови, ижро услубилари жуда кенг. Ижтимоий ҳаёт кишилар муносабатларининг бирон-бир жабҳаси йўқки, улар ўйинлар назарига тушмаган бўлсин. Бошқача сўз билан айтганда, халқимиз ҳаётининг бирон соҳаси бўлмасинки, ўйинларга «кўчмаган», уларда ўз ифодасини топмаган бўлсин. Халқимизнинг деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик, полизчилик маданияти, касб-ҳунар ва илм-билим соҳаси дейсизми, фалсафий, эстетик, ахлоқий ёҳуд таълим-тарбия, ахлоқ-одоб бобидаги қарашлари дейсизми барчаси анъанавий ўйинларга мавзудир. Хусусан ўзбек болалар фольклор ўйинлари бошидан – оёқ маънавий-маърифий ахлоқий тушунчалар билан йўғрилган. Халқимизнинг минг-минг йиллик босиб ўтган тарихий йўлида, тажриба-синовлардан қайта-қайта ўтиб, яхлит ва мукаммал ҳолда бизгача етиб келган болалар фольклор ўйинларининг мазмуни, мақсад-мантиқи ва йўналишига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин. 1.Мавсумий болалар фольклор ўйинлари: илк баҳор, ёз, қиш мавсумларида ўйналадиган фольклор ўйинлар. 2.Маросим болалар фольклор ўйинлари: расм-русумлар, одатлар, маросимлар, анъанавий байрамларда ўйналадиган ўйинлар. 3.Меҳнат билан боғлиқ болалар фольклор ўйинлари: «Ерни тобига келтириш, ҳайдаш», «Экин экиш», «Қовун-қовун», «Ўрик қоқиш», «Қовун сайли», «Тут қоқди», «Ўрик қуритиш», «Анор узиш», «Қулупнай сайли», «Янчиқ», «Хўш-хўш», «Чурей-чурей», «Хушей-хушей», «Сигир соғди», «Туя қайтариш», «От суғориш» ва бошқалар. 4.Болаларнинг оилавий-маиший мавзудаги фольклор ўйинлари: «Меҳмон-меҳмон», «Келин тушириш», «Келин-куёв», «Она-бола», «Овқат пишириш», «Уй жиҳозлаш», «Қўғирчоқ ўйини», «Нон ёпиш», «Эр-хотин», «Алла-алла», «Бешик безаш», «Бешикка белаш» ва бошқалар. 5.Жисмоний ҳаракатли болалар фольклор ўйинлари: «Қувлашмачоқ», «Зийрак», «Ғоз-ғоз», «Тўпни қувиб ет», «Қуёним-қуёним», «Оларсан-а», «Эпчил қуён», «Тўптош», «Санаш», «Чиқадак», «Оқ суяк». «Югуриш», «Зув-зув», «Оқ теракми, кўк терак», «Эшак минди», «Тўп», «Ўйла», «Қулоқ чўзма», «Менга етиб ол», «Соққа», «Ланка», «Муштлашиш», «Хўрозлар жанги», «Ходага чиқиш», «Тоққа кўтарилиш», «Ўйинчоқларни олиб кел», «Сув тагида туриш», «Улоқ», «Човғон», «Сузиш», «Узоққа сакраш», «Арқонда тортилиш», «От ўйини», «Қиз қувди», «Пойга», «Нишонга отиш», «Қиличбозлик», «Тирандозлик», «Тош кўтариш» ва бошқалар. 6.Мантиқий болалар фольклор ўйинлари: тез айтишлар. Топишмоқ топиш ўйинлари, саноқлар, айтишувлар, савол-жавоблар, ўйлаб топ, хотирани тиклаш, чамалаш ва бошқалар. 7.Ҳайвонлар ва табиат ҳодисалари билан боғлиқ боллар фольклор ўйинлари. 8.Болаларнинг эрмак фольклор ўйинлари. 9. Мусиқа ўйинлари. Ўзбек болалар фольклор ўйинларининг бу каби турларга бўлиш нисбийдир. Зеро, айримлари қиш кетиб, баҳор келиши билан ижро этила бошласа, у йил бўйи ҳам фаол давом этиши мумкин. Айни чоғда ёзда ўйналадиган ўйин қишда ёки аксинча, қишдагиси ёзда ўйналиши мумкин. Шундай қилиб жуда кўп холларда ўз заминини, воқеликни акс эттиришнинг усул ва воситаларини ўта ибтидоий қарашлар, тасаввурлар, ўзага хос тарзда ривожлантириб қабул қилди ва бу эса санъат турларининг, хусусан, ўйиннинг бирданига мустақил жанр сифатида ажралиб чиқмаганлигини кўрсатади. Чунки ўйин санъатнинг мустақил тури сифатида намоён бўлгунича ўтган муддат узоқ давр ҳисобланади. Буни Ўрта Осиё халқларининг ибтидоий даврларига оид ёдгорликлар ва уларга туширилган расмлар ҳам тасдиқлайди. Чунончи Бойсун тоғидаги Тешиктош ғоридан бундан юз минг йил аввалги песперталь (ўрта палеолит) даврига оид одам суягининг топилиши, Самарқандда Омонқўтон қишлоғи яқинидаги ғордан топилган тош қуроллар, Сурхондарёнинг Зорнут камарида алвон рангдаги суратларнинг мавжудлиги. Хўжакент қишлоғидаги тошларга чизилган кийик ва хўкиз тасвири каби кўпгина археологик топилмалар ва улардаги тасвирий санъатга оид элементлар ўзбек театри ҳамда рақс ўйинларининг, шу жумладан болалар фольклор ўйинларининг энг содда шохобчаларга эга эканлигидан далолат берибгина қолмай, балки унинг туғилиш босқичларини аниқлашга ҳам ёрдам беради. Мазкур суратларда ибтидоий кишиларнинг қадимги овчилик амаллари ҳайвонот ва табиат борлиқ билан боғлиқ ритуаллар акс этади. Ов вақтида жониворлар терисидан кийиб олишган ниқоблар бир томондан, ов жараёнида ёввойи ҳайвонларни ҳуркитиб юбормасликни кўзласа, иккинчи жиҳатдан уларнинг тушунча ва эътиқодларини, этнографик ҳамда урф-одатлари, қадриятларини ҳам ифода этади. Фарғонанинг Саймалтош тоғ ғорларига чизилган расмлар (эрамиздан олдинги II-I асрлар) ҳайвон терисини ёпиб, ўйинга тушаётган шикор ов, маросимларидан далолат беради. Ҳайвонлар тўдасига яқинлашиш учун ибтидоий одам ҳайвон ёки қушларга айнан тақлид қилиш, бунинг учун эса уларнинг ўзига хос хусусиятларини, юриш-туришларини, ўтлашларини, бир-бирлари билан олишишларини, ҳуркиб қочишларини, ҳатто товушларини ўрганишга тўғри келарди. Ниҳоят, ёввойи ҳайвонларни ов қилиш шарт-шароити одамнинг чаққон, абжир, жасур ва толиқмас бўлишини, бунинг учун доим тинимсиз шуғуллана боришини талаб қиларди. Буларнинг ҳаммаси ўз навбатида ибтидоий одамда жисмоний ритмик ҳаракатнинг феъли ёки табиат ҳодисаларига тақлид қилувчи пантомим ҳаракат ва ўйинларнинг, қаҳрамонлик рақсларининг туғилишига олиб келар эди. Тоғ қоялари ва ғорларда чизилган суратлардаги ўйин тасъвири мазмун-маъно ва шакл-шамойил жиҳатдан турлича характерга эга. Айримлари ов ва меҳнат жараёнини, баъзилари табиат ҳодисаларига тақлид шаклида, бошқалари эса жанговорликни, афсунгарликни – имо-ишора ва пантомима санъатини эслатади. Дастлабки пайтларда шовқинли, бетартиб ўйинлар бора-бора маълум мусиқавий оҳанг пантолим ҳамда пластик ҳаракатлар орқали амалга оширила бошланган кейинги даврларда, бундай этнографик талқиндаги ўйинлар турли шаклларга кўчиб «Айиқ ўйини», «Дев ўйини», «Маймун ўйини» сўнгра «Пишиқ ўйини», «От ўйини», «Юмронқозиқ ўйини», «Эчки ўйини», «Бўри ўйини», «Калтак ўйини», «Бургут ўйини», «Ит ўйини» (иррилатор ўйини), «Қуён ўйини», «Тулки ўйини», «Жаку-жаку» каби кўпгина ўйинлар авлоддан-авлодга ўтиб келаётгани маълум. Улар бевосита, ёхуд билвосита болалар фольклор ўйинларига ҳам алоқадордир. Шу тариқа «ўйин» сўзи туркий халқларининг ўйнамоқ сўзи билан боғлиқ ҳолда (ўй, ақл, ҳикмат маъноларини беради). Ақл-фаҳмни, ҳаракат ва имо-ишоралар воситасида ифода этмоқлик эса ўйинларнинг дунёга келишида муҳимдир. Ўзбек ўйинлари, жумладан болалар фольклор ўйинлари бошқа туркий халқлардаги каби ўзининг илк қатларида сеҳр, жоду, афсун ва эътиқодлари ҳам ўзида мужассамлаштирган эди. Бунинг айрим томонларини «Алпомиш», «Гўрўғли», «Рустам», «Гилгамиш» ва бошқа достонлар мазмунида кузатишимиз мумкин. Халқ ижодиёти материалларини тарихий қиёсий-типологик ўргатиш шуни кўрсатдики, фольклордаги илк сюжет ва мотивлар кўпгина синкретлашган санъат турлари бир-бирлари билан уйғунлашган, баъзи ҳолларда эса айнан ўхшаш ҳолда келарди. Халқ ўйинлари энг қадим вақтлардан бошлаб халқ ҳаёт тарзини, орзу-армонларини, маънавий-маърифий, эстетик дунёқарашини мужассамлаштирган ҳолда шу кунимизга қадар ўсиб, мазмун мақсадига кўра теранлашиб бизгача етиб келган. Бошқа санъат турларидан фарқли ўлароқ ўйинларда халқ руҳияти, психологияси, қолорити, ёш авлод тарбиясига бўлган муносабатида ёрқин акс этган. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling