Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-расм. Республикада фермер хўжаликларининг сонини ўзгариш динамикаси10


Download 1.09 Mb.
bet45/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

3.1-расм. Республикада фермер хўжаликларининг сонини ўзгариш динамикаси10

Фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришнинг 4-босқичи 2008 йилдан бошлаб то хозирги даргача бўлган муддатни қамраб олиб, ушбу давр фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириши ва улар фаолиятини барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилганлиги билан характерланади.


2008-2015 йиллар давомида ўтказилган мақбуллаштириш жараёни натижаларига кўра фермер хўжаликларининг ер майдонлари ҳажми мақбуллаштирилди.
Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация қилади.
Деҳқон хўжалиги фаолияти тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин.
Агрофирмалар деҳқончилик маҳсулотларини сотиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш, жумладан экспортга чиқариш фаолияти билан шуғулланади.
Агрофирма, фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш ҳамда сотиш бўйича асосий фаолиятга эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
Фермер хўжаликларининг иқтисодиий барқарорлиги ва хўжаликда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш бозор тамойилларига мос хўжалик юритиш тизимини шакллантиришга боғлиқ. Фермер хўжалиги олдига қўйилган асосий мақсад – табиат омиллари ва моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб молиявий барқорарликка эришиш ҳисобланади. Бу жараён фермер хўжалигида ишловчиларнинг ойлик дармадаларини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш ва муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш билан бирга олиб борилиши лозим.
Юқоридаги мақсадга эришиш фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали ҳал этилиши қийин бўлган масала ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ўзининг хусусиятларига боғлиқ равишда одатда ишлаб чиқарувчига нисбатан кам даромад келтиради. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши даври бўйича яққол мавсумий тавсифга эгалиги боисдан маҳсулот ёппасига пишиб етилган пайтда бозорларга олиб чиқилади. Бу пайтда баҳо кескин пасайиши сабабли фермер учун кам фойда келтирувчи ёки умуман фойда келтирмайдиган ўртача баҳо ҳам шаклланиши мумкин.
Шу билан биргаликда аксарият қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (мева-сабзавот маҳсулотлари, гўшт ва сут каби) тез бузулувчи ва ўз сифатини (товарлилик даражасини) тез йўқотувчи маҳсулот ҳисобланади. Натижада фермер маҳсулотини тезроқ сотишга ҳаракат қилади бу эса бозордаги баҳонинг янада пасайиб боришига олиб келади.
Кўпчилик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таранспортда узоқ масофаларга ташиш учун чидамсиз маҳсулотлар ҳисобланиши боисдан узоқ бозорларга олиб боришда қийинчиликлар туғдиради. Натижада фермер етиштирган маҳсулотини баҳоси пастроқ бўлса ҳам ўзи учун яқинроқ бўлган маҳаллий бозорларда сотишга ҳаракат қилади.
Шунинг учун ҳам фермер хўжаликлари ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва самарали сотиш масаласини ҳал этмасдан туриб кўзланган фойдалилик даражасига эриша олмайди. Бундай фаолият билан шуғулланаётган фермер хўжаликларини биз бугунги кунда кўп тармоқли фермер хўжаликлари деб атамоқдамиз.
Одатда тармоқ сўзи иқтисодий нуқтаи-назардан ягона бир соҳа доирасида амал қиладиган аммо, ишлаб чиқаришнинг бирон бир тугалланган, алоҳида маҳсулот етиштириш мақсадларига бўйсиндирилган йўналишига айтилади. Бунда кўпинча асосий ва қўйимча тармоқлар ажратиб олинади. Қишлоқ хўжалиги алоҳида соҳа ҳисобланадиган бўлса, унинг асосий тармоқлари сифатида ўсимликчилик ва чорвачилик йўналишлари қабул қилинган. Ҳар бир тармоқ ўз ўрнида яна кичик тармоқларга бўлиниб боради.
Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация қилади.
Деҳқон хўжаликлари фаолиятини шаклини белгиловчи ва тартибга солувчи-ҳуқуқий-ташкилий омилларга: фан-техника тараққиёти янгиликларни жорий этилиши билан белгиланувчи-технологик омилларга; бозор шароитида деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг ижтимоий-иқтисодий тамойилларидан келиб чиқувчи-ижтимоий ва иқтисодий омилларга тизимлаштириш мумкин.
Деҳқон хўжалиги фаолияти тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- ўзига берилган томорқа ер участкасида деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини мустақил ташкил этиш;
- етиштирилаётган ва реализация қилинаётган маҳсулотга мустақил равишда баҳо белгилаш;
- ўзи етиштирган маҳсулотини, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга ўз хоҳиши бўйича реализация қилиш ҳуқуқини тасарруф этиш;
- харид этиладиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фюъчерс битимлари тузиш;
- тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда фойда олиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга сотиш учун ва эркин савдога мўлжалланган акцияларни сотиб олиш;
- ўз мол-мулкини, шунингдек томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан ким ошди савдоси асосида сотиб олинган ҳуқуқни гаровга қўйиш.
Деҳқон хўжалигининг фаолияти хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Деҳқон хўжалигидаги муайян ишни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида вақтинча жалб этилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотни реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномалари тузиш ҳуқуқига эга. Тарафлар шартнома мажбуриятлари бузилган тақдирда, қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling