Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Ўзбекистон Республикаси ер фондининг ерлар тоифалари бўйича тақсимланиши
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий воситалар таркиби Айланма воситалар таркиби Республика минтақалари бўйича суғориладиган майдонларда дон ҳосилдорлиги
- ИШЧИ ФАН ДАСТУРИГА МУВОФИҚ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
- 3 (қониқарли)
- “2” (қониқарсиз)
- 24 соат
- Якуний назоратда “Ёзма иш”ларни баҳолаш мезони
Ўзбекистон Республикаси ер фондининг ерлар тоифалари бўйича тақсимланиши
Асосий воситалар таркиби Айланма воситалар таркиби Республика минтақалари бўйича суғориладиган майдонларда дон ҳосилдорлиги
Манба: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосиди тайёрланди. ИШЧИ ФАН ДАСТУРИГА МУВОФИҚ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанидан талабалар билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезони “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фани бўйича талабалар билимини назорат килиш ва бахолаш мезони, назорат тури, шакли, сони ҳамда оралиқ назоратларининг ўтказилиш вақти ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади. Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади: оралиқ назорат (ОН) – семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда бир, икки марта ўтказилади ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади; якуний назорат (ЯН) – семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч сўз ва ибораларга асосланган ёзма, оғзаки, тест ва ҳ.к. шаклларда ўтказилади. Якуний назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури буйича талабанинг билимини баҳолаш ўқув машғулотларини олиб бормаган профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади. Тегишли фан буйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи якуний назорат турини ўтказишда иштирок этиши тақиқланади. Якуний назорат турини ўтказишда келишув асосида бошқа олий таълим муассасаларининг тегишли фан буйича профессор-ўқитувчилари жалб қилиниши мумкин. Олий таълим муассасасида якуний назорат турларини ўтказилиши таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан доимий равишда ўрганиб борилади. Бунда назорат турларини ўтказилиш тартиби бузилганлиги аниқланган ҳолларда, ўтказилган назорат турларининг натижалари бекор қилиниши ҳамда тегишли якуний назорат тури қайтадан ўтказилиши мумкин. Талабанинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг баҳо мезони асосида талабанинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси 5 баҳолик тизим орқали ифодаланади. Талаба мустақил хулоса ва қарорлар қабул қила олса, ижодий фикрлаб, мустақил мушоҳада юритса, олган билимини амалда қуллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради хамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда - 5 (аъло) баҳо билан баҳоланади. Талаба мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда - 4 (яхши) баҳо баҳоланади. Талаба олган билимини амалда қуллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради хамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда - 3 (қониқарли) баҳо баҳоланади. Талаба фан дастурини ўзлаштирмаган, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмайди ҳамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга эмас деб топилганда - 2 (қониқарсиз) баҳо билан бахоланади. Оралик назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури буйича талабанинг билимини бахолаш тегишли фан буйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади. Талабанинг амалий, семинар, лаборатория машғулотлари ва мустақил таълим топшириқларини бажариши, шунингдек унинг ушбу машғулотлардаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан баҳолаб борилади. Талабани оралик назорат тури бўйича баҳолашда, унинг ўқув машғулотлари давомида олган баҳолари инобатга олинади. ОН ва ЯН турлари календар тематик режага мувофиқ деканат томонидан тузилган баҳолаш назорат жадваллари асосида ўтказилади. Талаба узрли сабабларга кўра оралиқ ва (ёки) якуний назорат турига кирмаган тақдирда ушбу талабага тегишли назорат турини қайта топширишга факультет деканининг фармойиши асосида рухсат берилади. Оралик назорат турини топширмаган, шунингдек ушбу назорат тури буйича “2” (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган талаба якуний назорат турига киритилмайди. Якуний назорат турига кирмаган ёки киритилмаган, шунингдек ушбу назорат тури буйича “2” (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган талаба академик қарздор ҳисобланади. Талаба баҳолаш натижасидан норози булган тақдирда, баҳолаш натижаси эълон қилинган вактдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Талаба томонидан берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 2 кун ичида кўриб чиқилиши лозим. Талабанинг апелляциясини кўриб чиқишда талаба иштирок этиш ҳуқуқига эга. Апелляция комиссияси талабанинг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси буйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда талабанинг тегишли фанни ўзлаштиргани ёки ўзлаштира олмагани кўрсатилади. Апелляция комиссияси тегишли қарорни факультет декани ва талабага етказилишини таъминлайди. Якуний назоратда “Ёзма иш”ларни баҳолаш мезони Якуний назорат тури семестр якунида тегишли фан бўйича талабанинг назарий билим ва амалий кўникмаларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. (Якуний назоратни ёзма, оғзаки, тест ва бошқа усулларда олиш мумкин.) 1 Ж.Б. Кларк. Распределение богатства. М., 1994. 40-бет 2 Й. Шумпетер. Теория экономического развития. М., 1982. 3Ф.Хайн. Конкуренция как процедура открытия. «Мировая экономика и международные отношения» журнали, 1989. 12-сони. 4 Р. Хизрич., С. Питерс. Предпринимательство. М., 1991, 20-бет. 5 А.Хоскин. Курс предпринимательства. М., 1993, 23-бет. 6 М.Х. Мескон, М.Альберт, Ф.Хедуори. Основы менеджмента. М., 1992.44-бет. 7 Предпринимательство: Учебник для вузов / Под ред. проф. В.Я.Горфинкеля, проф. Г.Б.Поляка, проф. В.А.Швандара. – М.: Банки и биржи, ЮНИТИ, 2001. 18-бет. 8 Котлер Ф. Основы маркетинга: Пер. с англ. – М.: Прогресс, 2000. –с.168. 9 И.А.Каримов. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. –Т.: Ўзбекистон, 2014. - 3 б. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling