2. Туман (шаҳар)да “Қизил ҳудуд”га киритилган маҳаллалардаги ҳолат, дастур ва “Йўл харита”ларига киритилмаган муаммолар тўғрисида маълумот
Download 26.71 Kb.
|
1. Туман маълумот 11111
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Бешкапа” маҳалласи
- “Жўраобод” маҳалласи
- 3. Апрель ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот. Йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолати Ички йўллар
- Автомобил йўллар
2. Туман (шаҳар)да “Қизил ҳудуд”га киритилган маҳаллалардаги ҳолат, дастур ва “Йўл харита”ларига киритилмаган муаммолар тўғрисида маълумот. 1-сектордаги “Чавлисой” маҳалласи ҳудудидаги Замондош кўчаларидаги 105 та хонадон ичимлик суви тармоғига уланмаган. 3-сектордаги “Бешкапа” маҳалласи Қозоқовул, Қирғизовул, Бешкапа, Боғ, Олмазор кўчалари, “Қорақўйли” маҳалласи Қорасийроқ, Қорақўйли 1, Қорақўйли 2, Янгимаҳалла кўчалари, “Даштобод” маҳалласи Мингтерак, Янгиобод, Гулзор, Олмазор, Наврўз, Дехконобод кўчаларидаги 1500 га яқин хонадонлар ичимлик суви тармоғига уланмаган. 4-сектордаги “Жўраобод” маҳалласи Гулистон ва Эрхоновул кўчалари ҳамда “Чўлобод” маҳалласи Олмазор, Эшмат ота, Ноёб ота, Янги хаёт, Теракзор, Боғи эрам, Олмос кўчаларидаги 400 дан ортиқ хонадонлар ичимлик суви тармоғига уланмаган. Бугунги кунда аҳолининг ичимлик сув таъминотини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-408 қарорига асосан Бўка туманида ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича жами 25 та объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун 25,2 млрд.сўм маблағлар ажратилиши ва ушбу маблағлар доирасида 36,0 км ичимлик сув тармоғи ва 13 дона ичимлик ва сув иншоотларини қуриш ҳамда реконтсрукция ишларини амалга ошириш белгиланган. Мазкур дастурга асосан 33,1 км ичимлик сув тармоқлари ҳамда 12 та сув иншооти қурилди ва реконструкция қилинди. Қурилиш ишлари давом этирилмоқда. 3. Апрель ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот. Йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолати Ички йўлларнинг жами 26,5 км қисми таъмирланди. Шундан 5,0 км йўлга шағал ётқизилди, 0,400 метр йўл бетонлаштирилди, 26 км йўл асфальт қилинди. Жумладан, “Ачамайли” маҳалласида 0,400 метр, йўлга бетон ётқизилди. Автомобил йўлларнинг жами 37 км қисми таъмирланди. Шундан 2,6 км йўл четларига шағал ётқизилди, 37 км йўл асфальт қилинди. Жумладан, “Чўлобод” маҳалласида 4,6 км йўлга асфалт ётқизилди. Аҳолига 2150 та газ баллонлари (43 тонна) етказиб берилди. 53 та газ тақсимлаш пунктлари, 285 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди, газ тармоқларига 38 та устунлар ўрнатилиб, 2.5 км газ қувурлари бўёқланди. 120 нафар истеъмолчига босим созлагич ўрнатилиб, газ таъминоти яхшиланди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 216 та темир бетон таянчлар янгиланди, 2 та трансформатор ўрнатилди, 7.1 км тармоқ тортилди. Жумладан, “Бешкапа” маҳалласида 141 та, “Кўкорол” маҳалласида 75 та, таянч устунлар янгиланди. Жами 14,0 км узунликда оптик тола алоқа тармоғи тортилди ва 486 та шартнома тузилиб, 486 нафар мижозлар интернет хизматига уланди. Апрель ойда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жами 792,0 дона мевали ва манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиб, ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Download 26.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling