Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси


Download 1.09 Mb.
bet106/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад – иқтисодий йўналишларда таълим олаётган талабаларга агробизнеснинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари ҳамда ривожлантириш истиқболлари, маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ресурслар ва улардан самарали фойдаланиш, агробизнеснинг иқтисодий самарадорлиги ва уни ошириш йўл лари, агробизнесда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи ва уни пасайтириш йўл лари, агробизнесда ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлиги, агробизнесни бошқариш мақсади, вазифалари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифалари – бозор иқтисодиёт талаблари асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий-тадқиқот кўникмаларини ҳосил қилиш, агробизнесда хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият юритишлари учун янги билимларни эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш, агробизнесда ташкилий ва ишлаб чиқариш тизимларини илмий асослаш, бошқарув қонунлари ва тамойилларини, функцияларини, агробизнесни бошқариш усулларини, ишлаб чиқаришни ташкил этишни янги методларини жорий этиш йўлларини ёритиш.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникмава малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:

  • агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш фанининг моҳияти, предмети, вазифалари, тадқиқот усуллари;

  • ишлаб чиқариш ресурслари ва улардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш самарадорлигини ошириш йўл лари;

  • агробизнес корхоналарнинг ташкилий-иқтисодий асослари;

  • агробизнесда бошқарув ва унинг функциялари, усуллари, қонунлари, тамойиллари;

  • агробизнесда ўсимликчилик ва чорвачиликни ташкил этиш ва ривожлантириш омиллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  • агробизнесда ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш;

  • агробизнесда ишлаб чиқаришни оптималлаштириш;

  • агробизнесда ўсимликчилик ва чорвачилик тармоқларини ташкил этиш ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш;

  • ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш;

  • бошқарувга оид маълумотларни йиғиши, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;

  • замонавий ишлаб чиқаришни бошқаришда менежмент усулларидан кенг фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

1.1. Маъруза машғулотлари
1-жадвал






Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling