Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Download 1.09 Mb.
bet11/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Биринчи йўналиш – ишлаб чиқариш жараёнлари ва тадбиркорлик таркибларини бошқариш. Тадбиркорлик фаолия­тининг ушбу йўналиши менежмент тамойилларининг тури сифатида мустақил ривожланади. Тадбиркор менежментнинг асосий тамойилларини яхши ўзлаштирган бўлиши ва замонавий менежер бўлмоғи лозим.
Ишлаб чиқаришни бошқариш ҳеч қачон тадбиркорнинг бошқа йўналишларидан ажратилган ҳолда олиб борилиши мумкин эмас: у ишлаб чиқаришни фақат истеъмолчилар учун ташкил қилади. Шунинг учун ҳам тадбиркор фаолиятининг иккинчи йўналиши бозорни ҳар томонлама ўрганишдир. Бозорда бўлаётган жараёнларни таҳлил қилмасдан туриб тадбиркорлик фаолиятини самарали олиб бориш мумкин эмас.
Шериклар билан бўладиган алоқаларни яхши йўлга қўйиш тадбиркорлик фаолиятининг учинчи йўналишидир. Бунда тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлида шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш ва эски муносабатлардан воз кечиш мақсадга мувофиқдир.
Юқорида зикр этилган илмий асослар, тамойиллар Ўзбекистонда тадбиркорлик, унинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик­ни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган жараёнларни тизимли таҳлил қилиш, башоратлаш ҳамда қарор қабул қилишга асос бўлади.


Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти тўғрисида гапириб беринг.
2. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши тўғрисида гапиринг.
3. Кичик бизнесни ривожлантиришнинг қандай афзалликлари мавжуд?
4. Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосини таъминловчи қандай қонунларни биласиз?
5. Тадбиркорлик муҳитига қандай омиллар таъсир этади?
6. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
7. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўналишларини кўрсатиб беринг.


3-МАВЗУ. АРОБИЗНЕС КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ


Режа:
1. Агробизнес корхоналари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асосларини белгиловчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар.
2. Фермер хўжалиги фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш асослари.
3. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асослари.
4. Деҳқон хўжалиги фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш асослари.
5. Қишлоқ хўжалигида кооперациявий муносабатлар.


Фермер хўжалиги ўзига танлов асосида ва ижара шартномасига кўра узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотлари ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling