Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Сувдан фойдаланиш коэффициенти
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сувдан фойдаланиш самарадорлиги.
Сувдан фойдаланиш коэффициенти.
У ҳақиқатда суғорилган майдонни шу сув билан суғорилиши мумкин бўлган майдонга тақсимлаш натижасида аниқланади. Бунинг учун қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин: СФК= ; ёки х100 (11.1) бунда: СФК-сувдан фойдаланиш коэффициенти ёки фоизи; СМ-ҳақиқатда суғорилган майдон, га; СММ-суғорилиши мумкин бўлган майдони, га. Буни аниқлаш натижасида сувдан фойдаланиш даражаси белгиланади. Бу кўрсаткични аниқлашда экинларга сув бериш меъёрига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Чунки унга риоя қилинса, албатта, сувдан фойдаланиш даражаси юқори бўлади. Демак, унинг даражаси, яъни коэффициенти 1 дан ёки 100 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим. Агарда юқори бўлса, унда экин майдонлари сифатли суғорилган бўлмайди. Фойдаланиш мумкин бўлган ерлардан бир йилда неча марта фойдаланилганлик даражасини аниқлаш учун ҳақиқатда уруғ экилган майдонни мавжуд экин экилган ер майдонига тақсимланади. Бунда қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин: ЕФС= (11.2) бунда: ЕФС-ердан фойдаланиш сони, яъни 1 га майдондан неча марта фойдаланилганлик сони; УЭМ- бир йил мобайнида уруғ, чигит экилган майдон, га; ФМ- фойдаланилган ер майдони, га; Бу кўрсаткич ёрдамида бир майдонга неча марта экин экиб, фойдаланганлик даражаси, яъни сони аниқланади. Демак, унинг сони бирдан кўп бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун мавжуд бўлган ерлардан бир неча марта экин экиб, ҳосил олишга интилиш лозим. Сувдан фойдаланиш самарадорлиги. Бу кўрсаткич ёрдамида ҳар бир метр куб сув эвазига олинган ялпи маҳсулот миқдори, қиймат, даромад ва соф фойда суммаси қуйидаги тенглик ёрдамида аниқланади: СФС = : : : (11.3) бунда: СФС-сувдан фойдаланиш самарадорлиги; ФСМ-фойдаланилган сув миқдори. Бу натура ҳамда қиймат кўринишида аниқланади. Бунда 1 м3 сувдан фойдаланиш натижасида қанча миқдорда маҳсулотлар етиштирилганлиги ҳамда неча сўмлик ялпи маҳсулот ва ялпи даромад, соф фойда олинганлиги аниқланади. Суғориш системаси (тизими)дан фойдаланиш коэффициенти даражасини аниқлаш учун шу тизимнинг охирида экинларни суғориш мақсадида берилган сув миқдорини шу тизим бошида олинган сув миқдорига тақсимлаш зарур. Бунда қуйидаги ифодадан фойдаланиш мумкин: СТФК= (11.4) бунда: СТФК – суғориш тизимидан фойдаланиш коэффициенти; СТОЭБС – суғориш тизимининг охирида экинларга берилган сув миқдори; СТБОСМ – суғориш тизимининг бошида олинган сув миқдори. Бу кўрсаткич даражаси ёки коэффициенти 1 га интилиши керак. Чунки суғориш тизимининг бошида олинган сув экин майдонларига тўлиқ етказилиши лозим. Агар унинг даражаси паст бўлса, демак, сувнинг маълум миқдори тизим давомида парланган, тупроққа сизиб кетган ёки оқиб кетган бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич тизимнинг ҳолатини ҳам исботлайди. Сувдан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалик экинлари учун ерларни тайёрлаш режаларининг бажарилиш коэффициенти қуйидаги ифода орқали ҳисоблаб чиқилади. СФК = 1 – Е = (11.5) бунда Qg – хўжаликка ўн кун давомида келиб турадиган ўртача сув миқдори: Qс – хўжаликка бир кеча-кундуз давомида келиб турадиган ўртача сув миқдори: n – ўн кунда суғориш ўтказиладиган кунлар сони: Ўн кун давомида режа бўйича берилиши лозим бўлган ва ҳақиқатда берилган сув оқими қуйидаги ифода бўйича аниқланади. W = 0,0864 х Qg х n, минг м.куб (11.6) Сувдан фойдаланиш коэфициенти режа бўйича бирга тенг бўлиши керак. Шунга кўра амалда сувдан фойдаланиш коэффициенти (СФК) қуйидаги ифода бўйича ҳисобланади: СФК = (11.7) бунда: Wa, Wр – режа бўйича белгиланган ва амалда суғорилган майдон, га: Qa, Qр – ўн кун давомида режа бўйича ва ҳақиқатда сарфланган сув миқдори, м.куб/с СФК нинг қиймати 0,9-1,10 атрофида бўлиши керак, у пасайиб кетганда бунинг сабаби аниқланади ва тегишли тузатиш киритилади. Сувдан фойдаланиш коэффициентини ошириш кўп жиҳатдан хўжаликда ва далаларда унга нисбатан моддий жиҳатдан жавобгарликни ҳис этишга, етиштирилган ҳосилга боғлиқ бўлади. Сувдан фойдаланишда моддий жиҳатдан жавобгарликни белгилаш учун хўжаликка келаётган сувни қатъий равишда ҳисобга олиб бориш ва ундан самарали фойдаланишни жорий этиш керак бўлади. Йил давомида талаб этилаётган умумий сув сарфи (Q-брутто) ва соф ҳолати талаб қилинаётган сув миқдори (Q-нетто) аниқланиб, улар асосида сувдан фойдаланиш коэффициенти топилади. Экинларни суғоришда сувдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш кўп жиҳатдан суғориш тизимларини сув олишга қандай тайёрланганлиги ва сувни эгатларга тақсимлаб берадиган суғориш техникасининг қанчалик юқори мухандислик типида бажарилганлиги хўжаликларда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ва шулар асосида ўстирилаётган экинлар ҳосилдорлигини оширишни таъминлайди. Экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва асосий жамғармаларнинг ҳосил билан қанчалик қопланишидаги бирдан-бир муҳим омил –хўжаликларда сувдан режали фойдаланишни такомиллаштиришдан иборатдир. Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун тупроқ унумдорлигини ошириш билан бир вақтда участкалар ичидаги каналларнинг қанчалик созлиги тўғрисида мунтазам қайғуриш керак, бу эса ўз навбатида суғориш шохобчаларига ўз муддатида сув етказиб бериш ва далалар бўйлаб сувдан самарали фойдаланиш имконини беради. Назорат ва муҳокама учун саволлар: 1. Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари қайсилар? 2. Сувдан фойдаланишда тежамкор технологиялар қайсилар? Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling