АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИШ МАТЕРИАЛЛАРИ
III бўлим. ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЙ ГЕОГРАФИЯСИ
I. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
1-мавзу: “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, ўрганиш усуллари ва вазифалари
Дарснинг мақсади: Қишлоқ хўжалигининг республика ижтимоий иқтисодиётида тутган ўрни ва аҳамияти; иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида аграр соҳани ривожлантириш йўллари; “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, усуллари ва вазифалари; фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги; агробизнесни ташкил этиш зарурияти ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Дарс жиҳозлари: маркер, фломастер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар.
Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, ўқув услубий мажмуа, тарқатма материаллар.
Адабиётлар:
1. Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Дарслик. – Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. – 346 б.
2. Галимова Ф.Р., Дехканова Н.С., Наринбаева Г.К. Қишлоқ хўжалигида менежмент. Дарслик. – Т.: ТДАУ, 2020. – 280 б.
3. Рустамова И.Б. ва бошқалар. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. – Тошкент, 2015. – 174 б.
«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фани кишиларнинг ишлаб чиқариш муносабатларини ишлаб чиқарувчи кучлар билан ўзаро алоқаларини, боғлиқлигини ўрганади, шу билан бирга иқтисодий қонунларнинг ҳаракат қилиш механизмини ва уларнинг намоён бўлиш шаклларини яратиш, улардан самарали фойдаланиш имкониятларини очиб беради. У жамиятнинг ривожланиши ва ўзгаришидаги қонуниятларни, уларнинг шаклларини ўрганган ҳолда воқеа - ҳодисаларни биргаликда ўзаро алоқадорликда ва сабаб оқибатда акс эттирувчи тушунчалар яъни иқтисодий қонунларга таянган ҳолда қишлоқ хўжалик иқтисодиётини аниқ шароитда ҳаракати йўналишларини очиб беради. Хўжаликларда улардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |