Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. «Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг предмети, мақсади ва асосий вазифалари нималардан иборат?
2. «Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанида қандай ўрганиш усулларидан фойдаланилади?
3. Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги корхона ва ташкилотларни ижтимоий–иқтисодий ривожланиши учун қандай ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган?
4. Олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурини қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги корхона ташкилотларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишига таъсири қандай?
5. Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини шакллантириш ғояларини яратишда иқтисодчи мутахассисларнинг ўрни қандай?
6. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти нимадан иборат?
7. Бозор муносабатлари шароитида қишлоқ хўжалигини ривожланиш истиқболлари кўрсатиб беринг?
8. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида аграр соҳани ривожлантириш тамойиллари нималардан иборат?
II. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
2-мавзу: Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни
Дарснинг мақсади: Кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари; кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни; тадбиркорлик фаолияти ва уни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни; Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўналишлари; тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари; тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бошқаришнинг хориж тажрибаси ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Дарс жиҳозлари: маркер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар.
Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, техкарта, ўқув услубий мажмуа, таркатма материаллар.
Адабиётлар:
1. Abdug’anievА.,А.Abdug’aniev.Qishloq xojaligi iqdisodiyoti. Darslik. – T.: “ADIB NASHRIYOTI” МЧЖ, 2011. – 399 b.
2. Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Дарслик. – Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. – 346 б.
3. Рустамова И.Б. ва бошқалар. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. – Тошкент, 2015. – 174 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |