Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.09 Mb.
bet44/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти тўғрисида гапириб беринг.
2. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши тўғрисида гапиринг.
3. Кичик бизнесни ривожлантиришнинг қандай афзалликлари мавжуд?
4. Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосини таъминловчи қандай қонунларни биласиз?
5. Тадбиркорлик муҳитига қандай омиллар таъсир этади?
6. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
7. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўналишларини кўрсатиб беринг.


III.АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
3-мавзу: Аробизнес корхоналари фаолиятини ташкилий-иқтисодий асослари


Дарснинг мақсади: Агробизнес корхоналари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асосларини белгиловчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар; фермер хўжалиги фаолиятини хуқуқий асослари; кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асослари; деҳқон хўжалиги фаолиятини ташкилий асослари; қишлоқ хўжалигида кооперациявий муносабатлар; кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва бошқариш асослари; кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишни қишлоқ хўжалигини ривожланишидаги аҳамияти; бош тармоқ, ёрдамчи тармоқ ҳамда қўшимча тармоқларни ривожлантириш; кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишни худудларда аҳоли бандлигини таъминлашдаги роли; кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга таъсири ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Дарс жиҳозлари: компьютер ва мультимедиа воситалар, маркер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар.
Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, техкарта, ўқув услубий мажмуа, таркатма материаллар.
Адабиётлар:
1. Abdug’anievА.,А.Abdug’aniev.Qishloq xojaligi iqdisodiyoti. Darslik. - T: “ADIB NASHRIYOTI” МЧЖ, 2011. – 399 b.
2. Галимова Ф.Р., Дехканова Н.С., Наринбаева Г.К. Қишлоқ хўжалигида менежмент. Дарслик. – Т.: ТДАУ, 2020. – 280 б.
3. Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Дарслик. – Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012.346 б.

Фермер хўжалиги ўзига танлов асосида ва ижара шартномасига кўра узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотлари ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.


Республикада фермер хўжаликлари фаолиятини ривожланиш босқичларини шартли равишда 4 та босқичга ажратиш мумкин (3.1-расм).
Фермер хўжаликларини ривожланишининг 1-босқичи 1992-1997 йилларни қамраб олиб, улар фаолиятини ривожлантириш бўйича дастлабки ҳуқуқий-меъёрий базани яратилиши билан изоҳлаш мумкин.
Фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг 2-босқичи 1998-2001 йилларни қамраб олиб, ушбу даврда фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалигида устивор хўжалик юритиш шакли сифатида ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди.
Фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг 3-босқичи 2002-2007 йилларни қамраб олиб, ушбу давр фермер хўжаликлари фаолиятини мамлакат қишлоқ хўжалигидаги истиқболли хўжалик юритиш шакли сифатида амалга ошириши бўйича алоҳида Дастурларини қабул қилиниши билан характерланади.


Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling