Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими
Download 1.09 Mb.
|
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг мақсади
- «Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг вазифалари
- Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни, аҳамияти қуйидагиларда ифодаланади
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими:
-бошқарилаётган объектлар ҳолати ҳақида ахборот олиш ва таҳлил қилиш; -бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш; -объектларга бошқарув таъсирларини ўтказиш; -объектларнинг янги ҳолати ҳақида ахборот олиш ва таҳлил қилишдан иборат. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан менежмент усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланганлиги билан узвий боғлиқдир. Менежмент усуллари бу – бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли йўналтирилган таъсир ўтказишнинг усуллари бўлиб, яъни унинг вазифаси бошқарувнинг ишлаб чиқариш жамоаси олдига қўйилган мақсадларни мувофиқлаштиришни таъминлашдан иборатдир. «Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг мақсади қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланишни; қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамиятини; аграр-иқтисодий ислоҳотлар, уларни ривожлантириш йўлларини; қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхоналар, уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ва улар фаолиятини такомиллаштириш йўлларини; бошқа масалаларни ўрганиш. «Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг вазифалари: илғор қишлоқ хўжалик корхоналарининг эришган ютуқларини чуқур ўрганиш ва уларни бошқа хўжаликларга жорий қилиш учун тавсия этиш ; экин майдонлари бирлиги ҳисобига кўпроқ ва арзонроқ маҳсулот етиштириш учун кэенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни жорий қилиш имкониятини яратиш учун иқтисодий тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат. Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни, аҳамияти қуйидагиларда ифодаланади: қишлоқ хўжалиги аҳолини озиқ-овқат билан таъминлайди, озиқ-овқат кишиларнинг маънавий ҳаёти ва моддий ишлаб чиқаришининг асоси ҳисобланади; қишлоқ хўжалиги енгил ва озиқ-овқат саноати учун хом ашё манбаидир. Бу тармоқларнинг маҳсулоти ҳам бевосита аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятлардан фойдаланиш даражаси ва самарадорлиги саноатнинг айрим тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмини ва самарадорлигини аниқлайди. Тўқимачилик саноатида барча моддий харажатларнинг 40 фоизини, қанд саноатида – 70 фоизини, сут ва ёғ маҳсулотларида 80 фоизга яқинини қишлоқ хўжалик хом ашёси ташкил қилади. Ҳозирги вақтда мамлакатда аҳоли истеъмоли фондининг 3/4 қисми бевосита қишлоқ хўжалик маҳсулотидан ёки қишлоқ хўжалиги хом ашёсидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотидан иборат; қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мамлакат оғир саноатининг ривожланиш суръатига ва даражасига самарали таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги йирик миқдорда ишлаб чиқариш воситаларини истеъмол қилгани ҳолда трактор, мелиоратив ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги, кимё саноати, айниқса минерал ўғит ишлаб чиқаришга фаол таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришга кетадиган моддий харажатларнинг асосий қисмини саноат етказиб берадиган ишлаб чиқариш воситалари (ёқилғи-мойлаш материаллари, заҳира қисмлар, минерал ўғит, омухта ем, асосий воситалар амортизацияси ва бошқалар) ташкил қилади; қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга меҳнат ресурсларини жалб қилиш сифатида катта аҳамиятга эга, чунки бу тармоқда фаол ходимларнинг 40 фоизи фаолият олиб боради. Қишлоқ хўжалиги ходимларнинг бир қисмини бошқа тармоқларга ўтказиб, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришга катта ҳисса қўшади; қишлоқ хўжалигининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни яна шу билан аниқланадики, у умумхалқ масалаларини ҳал қилиш учун зарур бўлган жамғаришнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида мамлакат халқ хўжалигида ташкил топган қўшилган қийматнинг юқори улуши яратилади. Республикада бозор ислоҳотларига ўтишнинг тамойиллари асосида қишлоқ хўжалиги ривожланишида туб бурилиш ясалди. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling