Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Download 1.09 Mb.
bet74/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Амортизация бу ишлатилган ишлаб чиқариш воситаларини пул ифодасидаги қопланишидир. Ҳар бир корхонада амортизация фонди ташкил этилади.
Асосий воситаларнинг эскириш меъёрини белгилаб берувчи амортизация меъёри асосида уларнинг эскириш қиймати (суммаси) қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
Ас = .100 ёки (15.2)
бунда: Ас - асосий воситанинг амортизация суммаси (сўм);
Абк - асосий воситанинг баланс қиймати (сўм);
Ан - асосий воситанинг эскириш меъёри (коэффициентда, йилда).
Фонд қайтимини қишлоқ хўжалигида бир йилда ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот қийматини ишлатилган асосий фондларнинг ўртача йиллик суммасига тақсимлаш натижасида аниқлаш мумкин
Фк= (15.3)
бунда:
Афк - фонд қайтими (сўм);
Ямк - ялпи маҳсулот қиймати (сўм);
ХАФк - асосий фондларнинг йиллик ўртача қиймати (сўм).
Фондлар қайтимини бир сўмлик асосий фонд эвазига маълум муддатда олинган ялпи даромад ва соф фойда кўрсаткичлари ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин. Улар ялпи даромад, соф фойда суммасини асосий фондларнинг йиллик ўртача қийматига тақсимлаш натижасида аниқланади. Бунда қуйидаги ифодадан фойдаланиш мумкин:
ЯДФк= (15.4)
бунда: ЯДФк-ялпи даромад бўйича фонд қайтими (сўм);
ЯДқ йиллик ялпи даромад суммаси (сўм);
СФФк – соф фойда бўйича фонд қайтими (сўм);
- йиллик соф фойда суммаси (сўм).
Бу кўрсаткичлар ёрдамида 1 сўмлик асосий фондлар эвазига неча сўмлик ялпи маҳсулот, ялпи даромад ва соф фойда олинганлиги аниқланади. Бу кўрсаткичлар миқдори юқори бўлгани яхши.
Фондлар сиғими. Уни аниқлаш учун асосий фондларнинг йиллик ўртача суммасини етиштирилган ялпи маҳсулот қийматига тақсимлаш зарур. Бунинг учун қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:
Фс= (15.5)
бунда: Фс-фонд сиғими (сўм).
Фонд сиғими эса, бир сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотини етиштириш учун қанча асосий фонд қиймати тўғри келишини кўрсатади.
Ишлаб чиқариш фондларининг (асосий ва айланма) иқтисодий самарадорлиги рентабеллик кўрсаткичи билан ҳам характерланади. Иқтисодиётда бу кўрсаткични фойда меъёри дейилади. У қуйидаги ифода билан аниқланади:
Фн= (15.6)
бу ерда: Фн-фойда меъёри, фоиз;
Фс-реализациядан тушган фойда, сўм.
Хўжаликнинг асосий фондлар билан таъминланганлигини аниқлаш учун ундаги асосий фондларнинг ўртача йиллик суммасини фойдаланилган ер майдонига тақсимлаш лозим.
Бу қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
Афт= (15.7)
бунда: Афт – асосий фондлар билан таъминланганлик даражаси (сўм/га);
АФк – асосий фондларнинг йиллик ўртача суммаси (сўм);
Фе – фойдаланилаётган ер майдони (га).
Меҳнатнинг асосий фондлар билан таъминланганлик даражаси эса, асосий фондларнинг йиллик ўртача суммаси, шунингдек, уларнинг қуввати ишлаган ишчи-хизматчилар (меҳнат ресурслари) нинг ўртача йиллик сонига тақсимланади. Уларни ушбу ифодалар ёрдамида аниқлаш мумкин:
Мт= ; Мт= . (15.8)
бунда: Мт – меҳнатнинг (1 кишига) асосий фондлар билан таъминланганлиги (сўм/киши);
АФку – асосий воситаларнинг ўртача йиллик қуввати (от кучида);
Мр – меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик сони (киши).

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling