Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.09 Mb.
bet73/134
Sana11.02.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1190279
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   134
Bog'liq
АБТЭБ фани ЎУМ Агробизнес 4 к 22 й

Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1.СИУларнинг сувдан самарали ва тежамли фойдаланишдаги тутган ўрни
2.Сув танқислигини юмшатиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар
3.Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари қайсилар?
4.Сувдан фойдаланишда тежамкор технологиялар қайсилар?


XV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
15-мавзу: Агробизнесда ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш


Дарснинг мақсади: Агробизнесда ишлаб чиқариш ресурслари ҳақида тушунча ва уларни классификацияси, ишлаб чиқариш ресурсларини агробизнесда ўзига хос хусусиятлари, асосий фонд ҳақида тушунча ва унинг иқтисодий мазмуни, агробизнес корхоналарида асосий ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш, фонд билан таъминлаш кўрсаткичлари, фонднинг жисмоний ва маънавий эскириши, асосий ишлаб чиқариш воситаларининг амортизацияси, аграр тармоқда айланма фондлар ва айланма маблағлардан фойдаланиш йўллари, айланма воситалардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари, айланма воситаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Дарс жиҳозлари: компьютер ва мультимедиа воситалар, маркер, плакатлар, ватман, керакли адабиётлар.
Услубий таъминот: намунавий дастур, ишчи дастур, календар режа, техкарта, ўқув услубий мажмуа, таркатма материаллар.
Адабиётлар:
1. Умрзоқов Ў.П., Тошбоев А.Ж., Рашидов Ж., Тошбоев А.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Ўқув қўлланма. – Т.: “Иқтисод-молия”, 2008. – 268 б.
2. Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти. Дарслик. – Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. – 346 б.
3. Зокиров О., Пардаев А. Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти. Дарслик. – Т.: ЎАЖБНТ Маркази, 2003. – 456 б.
4. Рустамова И.Б. ва бошқалар. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. – Тошкент, 2015. – 174 б.

Қишлоқ хўжалигини моддий-техника базаси қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган барча меҳнат воситалари ва меҳнат буюмлари йиғиндисидир.


Унинг таркибига ер ресурслари, ишлаб чиқариш иморатлари, иншоотлари, қишлоқ хўжалиги машиналари ва жиҳозлари, транспорт воситалари, маҳсулдор ва ишчи ҳайвонлар, кўп йиллик дарахтлар, сув ресурслари, уруғлик, чорва озуқалари, нефт маҳсулотлари, ўғит, кимё воситалари, уруғликлар, ем-хашаклар, ёқилғи, ёғловчи, қурилиш материаллари ва бошқалар киради.
Корхоналар самарали мувозанатдаги моддий-техника ресурслари билан талаб даражасида таъминланган бўлишлари керак. Унинг даражасини қуйидаги ифода ёрдамида аниқлаш мумкин:
МТРТД= (15.1)
бунда: МТРТД – моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражаси, сўм;
Ек - қишлоқ хўжалик ерларининг қиймати (сўм);
Афк - асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати (сўм);
Ас – асосий воситаларнинг ўртача йиллик эскириш суммаси (сўм);
АФК – айланма воситаларнинг ўртача йиллик суммаси (сўм);
БГк- боғлар, токзорларнинг ўртача йиллик суммаси (сўм).

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling