9-мавзу. Агробизнесда ишлаб чиқаришни жойлаштириш, ихтисослаштириш ва интеграция жараёнлари
Агробизнесда ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг моҳияти. Ихтисослашувнинг иқтисодий мазмуни, шакллари ва даражаси. Ихтисослаштиришнинг иқтисодий аҳамияти. Жойлаштириш ва ихтисослаштириш тамойиллари. Ихтисослаштириш турлари. Ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари.
Интеграция тушунчаси. Интеграция жараёнларининг иқтисодий моҳияти. Горизонтал интеграция. Вертикал интеграция. Агросаноат интеграциясида синергетик самарадорлик.
2-модул. Агробизнесни ташкил этиш
10-мавзу. Агробизнесда ер ресурсларидан фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш
Ер ресурслари тушунчаси ва ундан фойдаланиш тартиби. Ер фонди ва унинг таркиби. Ер қишлоқ хўжалигининг асосий воситаси сифатида. Қишлоқ хўжалигида ер ресурслари ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Ер унумдорлиги ва уни ошириш йўллари. Ердан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари. Қишлоқ хўжалигида ягона ер солиғини белгилаш ва уни тўлаш тартиби. Ер ресурсларидан рационал фойдаланиш ва тупрок унумдорлигини ошириб бориш, алмашлаб экишни жорий этиш. Агротехника тадбирларини самарали амалга ошириш.
11-мавзу. Агробизнесда сув ресурсларидан фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш
Сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. Сув ресурслари ва сув манбалари ҳакида тушунча. Қишлоқ хужалигига сув етказиб берувчи СИУнинг фаолияти. Агробизнесда суғориш ва сув ресурсларидан фойдаланиш йўллари. Сувдан фойдаланишда тежамкор технологиялар ва уни амалиётга жорий этиш йўллари. Сувдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги ва уни ошириш йўллари. Сув объектлари, сув манбалари ва сувни истеъмолчиларига сувни етказиб беришни ташкил этиш.
12-мавзу. Агробизнесда ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш
Агробизнесда ишлаб чиқариш ресурслари ҳақида тушунча ва уларни классификацияси. Ишлаб чиқариш ресурсларини агробизнесда ўзига хос хусусиятлари. Асосий фонд ҳақида тушунча ва унинг иқтисодий мазмуни. Агробизнес корхоналарида асосий ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш. Фонд билан таъминлаш кўрсаткичлари. Фонднинг жисмоний ва маънавий эскириши. Асосий ишлаб чиқариш воситаларининг амортизацияси. Аграр тармоқда айланма фондлар ва айланма маблағлардан фойдаланиш йўллари. Айланма воситалардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари. Айланма воситаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |