18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев белгилансин.
Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М.Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2022 йил 7 май
Нашр этмоқ
Rated 5 stars out of 5
# Қарор
2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида
Ҳужжатлар5 май 20225616
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Жорий йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш, уларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчиларни моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш мақсадида:
1. Осиё ўйинлари ташкилий қўмитасининг таклифига кўра Ханчжоу шаҳрида (Хитой) 2022 йил 10-25 сентябрь кунлари XIX ёзги Осиё ўйинлари ҳамда шу йилнинг 9-15 октябрь кунлари IV ёзги Параосиё ўйинларида (кейинги ўринларда – Осиё ва Параосиё ўйинлари) Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирок этиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Осиё ва Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашнинг устувор вазифалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон спорт делегациясининг аввалги Осиё ўйинларига нисбатан спорт турлари бўйича 30 тадан 35 тагача ҳамда Параосиё ўйинларига нисбатан параспорт турлари бўйича 8 тадан 13 тагача, умумий профессионал спортчилар сонини 50 фоиздан ошириш;
анъанавий яккакураш спорт турлари билан бир қаторда ўқ отиш, енгил атлетика, эшкак эшиш, велоспорт, гандбол, регби, баскетбол 3х3, сув спорти, шунингдек, паравелоспорт ва парашахмат спорт турлари бўйича натижадорликни ошириш;
спортчиларнинг генетик ва фенокопик имкониятларини ўрганиб, уларга рационал овқатланиш ҳамда машғулот юкламаларини тўғри тақсимлаш бўйича тавсиялар бериш ва уларни миллий терма жамоаларга жалб қилиш, шунингдек, ҳар бир спортчининг психологик портретини шакллантириш орқали психологик тайёрлаб бориш;
спорт турлари бўйича тайёргарлик жараёнига хорижий тренерлар ва мутахассисларни, шу жумладан, спорт фармакологлари, диетологлари, психологларини жалб қилиш;
спортчилар учун узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ҳамда якуний тайёргарлик босқичини самарали ва сифатли ташкил этиш.
3. Ўзбекистон спорт делегациясининг 2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўриши ва муваффақиятли иштирок этиши бўйича “йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
а) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:
Do'stlaringiz bilan baham: |