Рухий тарбия вазифалари


Download 55.24 Kb.
bet4/5
Sana28.12.2022
Hajmi55.24 Kb.
#1070915
1   2   3   4   5
Bog'liq
ноанънавий кобилиятли кишилар1

Улкан муаммо
Авваллари шифо масканимизга мурожаат этувчиларнинг тахминан 40% ажойиб хусусиятли кишиларни ташкил этарди. Мана энди йиллар ўтиб, бу борада ҳозирги кунда янги кўрсаткич 70-80 % ташкил этмоқда. Муаммо шуки, хислатлари очилиб қолиши туфайли уларнинг хаётда турлича муаммоларга жумладан: юрак сиқилиши, қўрқоқлик, ваҳимага тушиш, яккаликни тусаб қолишлари, оиласидан безиш, ўқишда, ишда сусткашлик каби қатор муаммолар гирдобида қолишиб, уларнинг айтишларича уларни ўзлигини топишга кўпчиликнинг тавсиялари бўйича даволовчиликни қабул қилишлари ягона чора ҳисобланар экан.
Афсуски, аввал мен уларни холатини тўғри бахолай олмаган эканман. Энди уларнинг сони йилдан йилга ортиб бораяптики, лекин камаймаяпти. Аввлига мен ҳам улардан гумонда бўлганман. Уларни дангасаликда, бир ишга хафсаласи йўқликда, жиззакилигини кўриб енгил табиатликда айблаганман. Хозирда, маьлум бўляптики бу холат уларнинг ўзларига боғлиқ эмас экан. Иш тажрибаси ортган сари, уларни муаммоларига жавоб топилаяпти албатта. Бу савдо улкан муаммолиги шундаки, айнан шу соҳада бўлиб туриб мен 20 йил деганда эндигина тушина бошлаганим, бу муаммони бошқалар ҳам бошларидан шу савдони ўтказмагунларича масала хал бўлиб колмайди. Чунки, халқимизнинг ўз даврида собик иттифоқ таркибида бўлиб, қалбимиз заҳарланган, қалб кўзимиз эса дахрийлик таъсирида ёпилиб, ҳали ҳануз ўзлигимизни англашимиз қийинроқ кечмоқда.
Энди бу муаммоларни хал бўлиши, фақатгина омматан хал этилиши ойдинлашиб бормокда. Уларнинг муаммоларини аввали шуки – эътибор берсангиз, уларнинг мурожаатлари аслида эшитиб бўлинган экан. Сабаби, ошкоралик давридан газета ва журналларда улар томонидан етарли даражада саволлар кетма-кетлиги еғдирилган бўлиб, афсуски саволларга жавоб берувчи маьсулнинг ўзи йўқ экан.
Ушбу холатдан келиб чиқиб айтиш мумкинки бундай улкан халқимиз муаммоси бир, икки шахс ёки маьсулларнинг фаолият доирасида хал бўлиб қолиши имконсизлиги туфайли халқимизни ишончи, нуфузли вакилларининг кенгаши таъсис этилиб, оммавий чора кўриш мажбурий бўлиб қолмоқда.
Мақсад, ҳамма соҳада бўлганидек қобилият соҳибларини ҳам амалиётини бўлажак психолог (яъни рухшунос) касб ҳисобида тан олиниши яхши манфаат олиб келиши эҳтимоли катта бўлиб, уларни қонуний тусга
киритиш мумкин бўлар эди ва улар нимагадур жавобгар ёки маълум қонун қоидаларга амал қилиш имкониятларига эга бўлишиб халқ олдида юзлари ёруғ бўлиб омма ичида айбсиз айбдордек юрмас эдилар.
Уларни оммавий рўйхатга олиб, фикрларини ўрганиш орқали маълум ўзига хос қоидаларни мутахасислар билан ишлаб чиқиб, шу соҳага тадбиқ этиш мумкин ва махсус мактаби жорий этилса яхши бўлар эди.
Ушбу касбларнинг нозиклик жихатидан келиб чиқиб, савол туғиладиги “нега олдингилар буни тадбирини қилишмаган?” Ҳозирги кунда энди хаёт чархпалаги шиддати (ўта эҳтиёткорлик-ни) ҳам кечириб бўлмас хато бўлиб қолишлигига далолат бериб турибди. Олдинлари ҳаёт тарзи бир меёрда эди. Асосий эҳтиёткорлигимиз шундаки, аввало муқаддас динимиз кўрсатмаларига зид тарзда хукмлар чиқарилмасликлари муҳим. Ўз навбатида биз ҳам уларни (Яъни ноёб қобилият соҳибларининг тутган йўллари) хақлигига, йўл йўриқларига эътиборли бўлиб, ха деганда уларга тўсиқ бўлавермаслигимиз лозим, сабаби, олдин таъкидлаганимиздек уларни имкониятлари вақти келганда очилар экан.
Чунки, уларга Аллоҳ билдирганини биз ҳам вақтинча тушуна олмаслигимиз мумкин.
Улар учун белгиланаётган қонун-қоидалар аввало уларнинг ташаббуслари билан тузилиши мақсадга мувофиқ бўлсагина, шунда жавобгарлик хисси ҳам адолатли бўлади албатда.
Шунда кимдир сехр-жоду амалларига ружу қўйиб халқимиз кайфиятини бузилишини олди олинар ёки кимдир эзгу-амаллари билан бутун дунёда донг қозонарлар, Иншоаллах.
Марказлаштиришнинг яна бир афзал томони, мисол учун ҳозирги кунда Косон шаҳридан Мансурхон хожи ота янги вирусга кураршиш давоси билан кўп сарсон бўлганликлари ижтимоий тармоқларда кўрсатилмоқда. Аввалроқда ҳамма таниб улгурган Жуманазар ака ҳам рўёларни хақиқат деб билиб шов-шув кўтарганлар, Самарқанддаги Пайғамбарлик давоси билан шов-шув кўтарган киши ҳам рўё сабаб қаттиқ адашган.
Демак, умумий бир марказ бўлса, бундай вақтинча саросимага тушган кишиларни ўз вақтида тартибга солинган бўлар эди.

Download 55.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling