Рухий тарбия вазифалари


Download 55.24 Kb.
bet1/5
Sana28.12.2022
Hajmi55.24 Kb.
#1070915
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ноанънавий кобилиятли кишилар1




НОАНЪАНАВИЙ КИШИЛАРНИНГ
КИЧИК
МУАММОЛАРИ


МАҚОЛА


1-қисм
Наманган -2020 йил

НОАНЪАНАВИЙ ҚОБИЛИЯТЛИ КИШИЛАРНИНГ КИЧИК
МУАММОЛАРИ

Муаллиф дуохон Мухиддин ўғиллари Содиқжон томонидан 24 йиллик иш тажрибасидан келиб чиқиб


халқимизга тавсия
СЎЗ БОШИ
Сўз бошида аввало дунё тан олган шахслар фазилати хаммамизни қонимизда бор. Шунингдек бунга сингдирилган одобимиз саломатлигимиз Гаровидир .Билимлик бобо калонларимиз хол илми сохиблари бўлишган.Бу илимлар саломатлик ,тинчлик,хотиржамлик аввало қалб хотиржамлигиинг устунидир.
Хозирда эса замонавийлик хукм сўрамоқда бутун дунё халқлари ривожланиб,бирлашиб янги терминлар остидаги тушунчалар юзага чиқмоқда ва янги қоидаларга амал қилишмоқда. Ажрагани бўри ебди деганларидек эътиқодини бахона қилиб умум жахон илм тажрибаларидан четланиш кечириб бўлмас хато бўлиши мумкун. Ким бўлишидан қатъий назар изланса маълум ютуқларга етишади албатта. Сабаби ўтмишдагилар меъроси шуни тақазо этади. Масалан медицинани асли табобат бўлса, табобатни рухиятшунослик сиз тасаввур қилиб болмайди. Демак буларни ажратиб кўрсатиш эгизакликни тан олинмагандай гап бўларди. Рухиятсиз табобат фондаментсиз қурилган уйга ўхшайди. Шунинг учун урғуни рухиятга қаратсак; ишонмаслик, гумон булар рухий олам фалсафасини кушандаси хисобланади. Аввалида айтганимиздек янги терменларга келсак, мисол учун рухий қобиғимиз (аура), паришонхотрлик (аттеросклероз) хулқига тузатиш ёки насихат билан даволаш (психокорекция), ташхис қўйиш (диагностика), маслахат кабилар ёрдамидаги муолажаларни (тренинг машғулот) орқалик олиб бориш назарда тутилади. Био энергияни кореция, масофадан массаж тушунчалари хам кўпчиликка таниш бўлса керак алббата. Туғма қобилятлик кишилар айнан хозирги кунда халқимизга фойдаси тегаётганликлари рост. Аммо хамма хам замонга мослашиб улгирмаганликлари ўша шахсга хам айниқса мутасаддиларга ташвиш келтиради. Буни туғри тушунса бўлади, чунки, хали олдинда бир қанча тафовутлар мавжуд экан давлат олдида хам халқимиз олдида хам маьсулиятимиз бор. Қуйида ушбу тушунчаларга изох келтирилади.
КИРИШ

Тавсия қилишдан мақсад, аввало юртимизда қобилиятлилар (хислати очилиб қолишлик) борасида ўта ташвишли холат юзага келган бўлиб ва у кундан-кунга ортиб бормоқда, натижада оилаларни бузилиб кетишига ҳам сабаб бўлмоқда. Узоқ йиллик кузатувлардан маълум бўладики (тарихдан ҳам маълум Яратган томонидан танланганлар) яъни кишининг ноёб қобилияти очилишининг таъсири кишини ўзига боғлиқ бўлмаган турли хусусиятларга эга бўлиб, уларни халқимиз томонидан турлича аташган. Жумладан: Ғайриоддийлик, қалб кўзи очилган, билимдон, даволовчи, силовчи, гиёхлар билан тиллашувчи “Атторлар”, назаркарда, ахборот олувчи, илохий ғазаллар битувчи каби атамалар остида умумий қилиб айтилганда Ноанъанавий тарзда улар аввало ўз оиласида, махалласида биринчи ёрдамчи сифатида норасмий хар жабҳада беминнат хизмат кўрсатадилар. Уларнинг имкониятлари кенгроқлари эса бир маскан белгилаб “Халқ табобати” хизмати фаолияти билан норасмий шуғилланадилар.


Расмий хизмат кўрсатиш учун эса юртимизда бунга ҳозирча имконият берилмаган, сабаби рухий табобатчилар томонидан мутасаддиларга жўяли асос тақдим этилмаганлигидир. Шу соҳани тушунганлар учун айнан шу холат ташвишлидир. Биринчидан, давлат рўйхатидан ўтолмаслик ҳам ўзига яраша кемтиклик бўлса асосийси ҳозирги кунда халқимизнинг учдан бир қисми ноёб қобилияти очилиб қолганлигига даъвогар бўлиб туришибди. Мисол учун, ноёб хислати очилганлардан бирлари Мухаббатхон исмли онахонимиз. Айтишларича бир неча ой тушларига тилло тўла хум кўринган. Хаттоки, кейинги кунларда онахоннинг рўёларида ҳам ўша хум яшаётган хонанинг остида кўрингандек бўлган экан. Шунда онахон ўзларига ўхшаган хислатли дугоналарига учраб, улар билан биргаликда хум масаласини тахмин қилиб кўришиб, натижада бир тўхтамга келишган. Яъни рўёга бирдек ишонишган, хаттоки олинган бойликни сақлаб берувчи ҳам белгиланиб ишонч билан хонадон соҳиби ота-ўғилни ҳам ишга солишган. Хонани бузишганда эса хеч қандай бойлик чиқмаган. Афсуски, тушдаги бойлик илм эканлигини билишмагани, уларнинг шунча талофат кўришларига сабаб бўлган.
Яна бир мисол: Бемор онахонни кўзларига кўринган рўё ҳам бир оиланинг бузилишига сабаб бўлган. Яъни, онахонга қараётган бегунох келин қуруқ тухматга қолган. Онахонни тушунтириш-ларига қараганда, гўёки ховлидан ҳамма ўз ишига, ўқишига кетгандан сўнг келинни ўйнаши ховлида пайдо бўлармиш. Афсуски, оила аъзолари ҳам хаста онахонни рўёсига ишонишган.
Яна бирлари Наманган шаҳридан рахматли Ўлмасхон ота узоқ йиллик ҳасталикларини ўрганиб чиқилганда, сабаби асли руҳиятга болиқ бўлиб чиқди. Уларда ижобий ҳолат рўй берди. Маълум муолажалардан сўнг дуохон бўлишни беморликни ҳикмати халқ хизматида бўлишликларига ишора эканлигини тушунганлари ҳолда чин дилдан мақсад қилдилар. Ва кўпчилик турмушдан ажрашганларни, “талоқ“ сўзига эҳтиёткор бўлишга ҳамда гўдакларни етим бўлиб қолишлари яхши эмас эканлиги ҳақида у киши тушунтиришлар бериб, уларни уйига қайтардилар.
Буларни олдини олиш учун махсус, халқ билан шуғулланувчи марказлар зарурияти ҳам муҳим бўлса керак. Диний назорат бўлимининг шу соҳа бўйича мутахасислари кўмагида. Уларни расмий холатга ўтказиш, ҳеч бўлмаса рўйхатга олиш, назорат қилиш орқали уларни тартибга солиш ҳам зарур. Сабаби, айрим хислатлилар ичида илохий берилган имкониятларини афсуски фирибгарлик ёки фолбинлик, хатто сехр-жоду каби ёмон амаллар қилишдан тоймасдан ўз нафсиларининг қули бўлиб, тажавузкорона харакатлари билан, холисонона халқ хизматида бўлаётганларни ҳам халқимиз ишончидан мосуво қилмоқдалар.
Агарда танланганлар яъни хислат берилган инсон, ёшлигидан имон- эътиқодли, ота-онаси томонидан ахлоқий билим берилиб, ҳалол ва харомни фарқига бора оладиган даражада тарбияли бўлсалар, улар хислатлари ховрини табиатан аввалло ўзларига бўйсундириб хаётда виждон амри, яхши амаллари билан халқимизнинг хизматида бўладилар. Бу уларнинг иинсонийлик бурчлари эканлигини англаб етсалар ўзларига фойда, бундан четлансалар зиён кўрадилар, яъни ношукурлик бўлар экан. Нотўғри йўл тутганлар эса катта гунохкор бўлар экан. Мана шу хақиқатни уларга етказиш, керак бўлса хисобини олиш жамиятимиз томонидан уларга инсоний ғамхўрлигимиз ҳам фарз ҳам қарз бўлса керак.
Масалани ҳал бўлишида эса ана шу муаммонинг томирига етиб борилишига боғлиқ бўлади, албатта. Бунинг учун эса уларни ҳам дардларини
эшитишимиз керак. Ва уларга тўғри йўлни кўрсатиш керак албатта. Уларни тушуниш деганда, билайликки уларга Аллоҳ томонидан илохий қобилият берилибдими, демакки унинг белгиси, уларнинг ички туйғуларида бир нур порлабди. У энди ўчмайди ҳам, сўнмайди ҳам. Сабаби у нур зиёси бутун инсониятга тегишли бўлиб, хислатли шахс она мехри мисоли ўз энергиясини бошқалар билан бўлишиши шарт бўлар экан.

Download 55.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling