Рухий тарбия вазифалари


Download 55.24 Kb.
bet3/5
Sana28.12.2022
Hajmi55.24 Kb.
#1070915
1   2   3   4   5
Bog'liq
ноанънавий кобилиятли кишилар1

Мендаги хусусият

Аввало ота-боболаримизнинг менга беришган ўгитлари маърифий билимларига таяниб халқимиз орасида хизматда бўлиб, алоҳида белгилаб қўйганларим, умумий муаммоларимиз борки, аниқлик киритишимиз шарт албатта. “Бошидан ўтган табиб” деб қўйишади халқимиз улуғлари одатда, баъзи бир савдоларни бошидан ўтказганларни таърифи бўйича “қобилият соҳиблари ёшлари ёки жинсларидан, ҳам дунёвий ёки диний илмлари бўлиш бўлмаслигидан қатьий назар маълум белгилар остида Аллох томонидан вақти соати келганда “ғайри оддий” хусусиятга эга бўлишиб, фавқулотда ҳолатан ўзларини англамай қолиб, улар ҳатоки оғир беморликларини енгиб ўтишларига тўғри келар экан.


Шунда уларни тушунарсиз холатдан халос бўлишлари учун бу савдони бошидан ўтказиб, маьлум рухиятшунослик сирлари маҳоратидан хабардорларгина уларни ўзлигини топишларига сабабчи бўлади.
Кейинги масала хаётда яхши ном қолдираман деган банда, хислатини тўғри йўлга солиш учун яхши ахлоқли кишилар билан ҳамрох бўлишлиги муҳим ҳисобланар экан. Чунки у қалби эгри одамлардан тарбия топиб қолса ва уларнинг фасод йўлларини тутса адашганлар қаторига киради албатта. Мана шундай холатларни олдини олиш учун юртимиздаги маъсуллар керакли тадбирларни кўришлари жуда мухим.
Акс холда, жамиятимиз хаёт тарзида нохушликларни олдини ола олмаган бўламиз.
Энди яна бир масала, халқимиз кўп миллатли бўлгани учун ўзига яраша эхтиёткорликни, яъни хар бир миллат ўзига яраша хақ ҳуқуқига ва удумларига, айниқса уларда биз назарда тутаётган “ғайри оддийлик” борасидаги муаммолари ҳам ўз халқини қўллайдиган удумлари асосида бўлишлиги муҳим, чунки бошқаларнинг ножоиз аралашувини олди олиниб ўзига яраша адолат талаб этадиган тадбирлар тизимни зарурияти туғилади.
Ушбу чоралар нафакат куп миллатлилигимиз сабаб, балки азалдан ва ҳозирги кунда ҳам жуда ўринли ҳамда ўта муҳим бўлиб, миллатимизни ўйлантираётган ўта нозик нуқтаси бўлиб турибди.
Муаммони ҳал этилишида кўпчиликни фикрини ўрганиш учун “халқ табобати” марказлари қошида махсус кенгашлар тузилиб, уларни яъни қобилият соҳибларини рўйхатга олишлик давомида аввало халқаро бирдамликни таъминлаш, кенгаш вакилларини сайлаш (тенг ҳуқуқли бўлиши шарт) албатта. Ва бу борадаги дунё халқларининг тажрибаларини ўрганиб чиқиб, ҳаммабоп ташаббусларни юртимизда жорий этиш адолатли бўлса керак.
Албатта, кенгаш нуфузли ташкилотлар назорати остида “хомийлар” кўмагида кўплаб соҳалар мутахассислари иштирокларини давомийлигини таъминлаш, келажакда халқаро мақомига чиқиб боришлик даражасида ташкиллантирилиши замон талаби ҳисобланади.
Акс холда, туйғулар билан бошқариладиган хислатни тарбия этиш давомийлиги бўлмаса, қобилият соҳиблари танг холатга тушиб коладилар.
Шунинг учун уларни хар хил одатий холатлардан фарқланиб турганларида биз ўринсиз гумонларни четга сура олишимиз (уларни ўнги ичида эканлигини хис қилишимиз) уларга тўғри маьнода эътиборли бўлиб, ўзимиздан безитмаслигимиз, аксинча уларга вақтинча ўткинчи айбларини юзларига солмасдан кечиримли бўлиб, қайсидир томондан ўрнак бўла олсакгина ажойиб томонга ўзгарадилар, иншооллох.
Ушбу эҳтиёткорликнинг сабаби, ғаройиб хислатнинг юкини кўтариш ҳаммага ҳам эмас. Инсонни ақлдан озиб қолиш даражасига олиб бориши ҳам мумкин бу савдо.

Download 55.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling