Руйхатга олинди
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
jahon tarixi
Идентив ўқув мақсадлари: 1. Янги даврда Афғонистондаги сиѐсий ҳолатни кўрсатади. 2. Дурронийлар даври тараққиѐти даражасини таҳлил қилади ва шарҳлайди. 3. Афғонистонга Европа давлатларининг таъсири. 1-савол баѐни* Х-ХIV асрдаги манбаларда ѐзилишича этник-географик худуддан келиб чиқиб қарайдиган бўлсак Сулаймон тоғи ва Ҳиндиқуш тоғи этакларида яшаган қабилаларини афғонлар деб аташганлар. Демак Афғонлар Сулаймон ва Ҳиндиқуш тоғларида чорвачилик билан шуғулланиб келган халклардир. Бу ўлканинг тарихий аҳамияти шундан иборат эдики, бу ўлкадан қадимги ипак йўли ўтган бўлиб, бу йўл Хиндистон, Ўрта Осиѐ ва Эрон давлатлари билан савдо йўлини боғлаб кўприк вазифасини бажарган. Афғонистон орқали 3та Карвон йўли ўтган бўлиб, бу йўллар тоғ йўлларидир: Биринчи йўл-Болан Иккинчи йўл-Гомал Учинчи йўл-Хайбар Бу йўллар Ҳиндистондан бошланиб дарвоза вазифасини бажарганлар. Афғон қабилаларининг асосий машғулоти чорвачилик бўлган. Қиш мавсумида чорвасини Ҳиндистон ва Эрон давлатлари худудларида боқишган. Ёзда эса яна Ҳиндиқуш ва Сулаймон тоғ этакларида қўй, эчки, от, туяларни боқишганлар. Ўша даврда афғон қабилалари билан бир вақтда деҳқончилик билан шуғулланган тожиклар ҳам яшаганлар, уларнинг асосий машғулоти деҳқончилик бўлган. Тожиклар асосан Қобулда, Қандоҳарда ва Ҳирот ҳудудларида истоқомат қилишганлар. Афғон тилига келсак бу пуштун тили бўлиб форсийлар тилига бориб тақалади. XVI асрга келиб Афғонлар ўз ѐзувига эга бўлганлар. Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, деҳқончиликда тожиклар янги-янги серҳосил ерларни ўзлаштириб, бу ерлардан кўплаб серҳосил маҳсулотлар ола бошлаган бир пайтда, афғон қабилалари ҳам чорвачилик билан шуғулланиб аста-секин деҳқончиликка ўта бошлади. XVIII -асрнинг бошларига келиб афғон қабилалари Ҳиндистоннинг ғарбий қисмини ва сулаймон тоғи ҳудудларини эгаллаб жойлашиб олган эдилар. Афғонистон ҳудудидан кўп қабилалар, аммо шулардан қўйидаги қабилалар афғонистоннинг мустақиллилги учун кураш олиб борганлар, булар қўйидагилар: 1. Абдали қабиласи, 2. Гилза қабиласи, 3. Юсуфий қабиласи, 4. Хаттак қабиласи. Бу қабилаларнинг жойлашув ҳудудлари қўйидагича бўлган Абдали қабиласи Ҳиротда ҳамда Қандохар ҳудудларида, Гилза қабиласи эса Қандохар худудида яшаганлар. Юсуфий қабиласи эса Пешовар пасттекислигида яшаганлар. Хаттак қабиласи Қобул ва унинг атрофида яшаганлар. Афғон қабилаларининг асосий машғулоти чорвачилик бўлиб шу билан бир қаторда ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланганлар жумладан темирни эритиб ундан қилич ва бошқа куроллар ясаганлар, буни эркак усталар бажарганлар. Қўй ва туя, эчки териларидан эса гилам, кигиз терига ишлов берганлар, бу ишни асосан хотинлар бажарганлар. Улар асосан қўйчилик ва эчкичиликка катта эътибор берганлар. Хар бир қабиланинг оқсоқоллар йиғилиши бўлиб, барча масалаларни шу йиғилишда кўриб чиқар эдилар. Буни, жирға деб аташар эди. Афғон қабилаларида хон, мирлар, арбоб деган унвонлар бўлган. Афғонларга асир тушганларни қуллар деб аталарди, уларнинг кучидан фойдаланганлиги учун ва ѐнларида яшаганликлари учун ҳамсоя деб аташган. Афғонистонда ХIV-ХVIII асрлар давомида тўхтовсиз қабилалар ўртасида уруш бўлиб, зўр қабилалар яхши ерларни ўзлариники қилиб олиб аста-секин ўтроқлашдилар, ва зўр қабилаларга кучсиз қабилалар вассал, яъни қарам бўлиб қолдилар. Шуни ҳам қайд қилиш керакки ҳар бир қабиланинг қўриқчилари соқчилари бўлган. Афғонлар ўтроқлашгандан кейин деҳқончиликка эътибор бериб, буғдой., арпа турли ҳил мевали дарахтлар экишган ва узумзорларни кўпайтирганлар. Шундай қилиб Афғонистонда уруғчилик тузуми XVI асрга келиб емирилди. Феодаллашув процесси бошланди. Аммо ҳали бутунлай қабилачилик йўқолмаган эди. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling