Маъруза (кириш, мавзуга оид, визиуаллаш),
муаммовий усул, кейс-
стади, пинборд, парадокслар, лойиҳа ва амалий ишлаш усуллари.
Интерфаол усулларни мавзу мазмунига мос ҳолда
танлаш ва улардан
самарали фойдаланишга ўргатади.
2.9.Ўқитиш воситалари.
ўқитишнинг анъанавий воситалари (дарслик, маъруза матни,
кўргазмали қуроллар, харита ва бошқалар) билан бир қаторда –
ахборот-
комуникация технология воситалари кенг кўламда татбиқ этилади.
2.10.Коммуникация усуллари.
Тингловчилар билан оператив икки ѐқлама (тескари) алоқага
асосланган бевосита ўзаро муносабатларнинг йўлга қўйилиши.
2.11.Тескари алоқа усуллари ва воситалари.
Кузатиш, блиц-сўров, жорий, оралиқ ва якунловчи назорат
натижаларини таҳлили асосида ўқитиш диагностикаси амалга оширилади.
Таълим жараѐнида кафолатланган натижага эришиш таъминланади.
2.12.Бошқариш усуллари ва тартиби.
Ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берувчи
технологик харита
кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга
эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат
аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил
ишларнинг назорати ҳам тартибли йўлга қўйилади.
2.13.Мониторинг ва баҳолаш.
Бутун курс давомида ҳам ўқитиш
натижалари рейтинг тизими
асосида назорат ва таҳлил қилиб борилади. Курс охирида ѐзма, оғзаки ѐки
тест топшириқлари ѐрдамида таълим олувчиларнинг билимлари
баҳоланади.