Руйхатга олинди


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/115
Sana29.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1401359
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

1-савол баѐни* 
Араб ҳалифалиги тарқаб кетгандан кейин Миср ва бир қатор Араб
мамлакатлари сақланиб қолди. Бу давлатлар Марокашдан ташқари ХVI 
асрда Усмон империясига буйсундирилди. Бу империянинг ҳокимияти 
ХVIIIасрдаѐқ заифлашиб, бу ерларда маҳаллий йирик феодаллар ҳоким 
бўлиб олишди. 
Мисрда ХVIII -аср ва ХIХ-аср чегарасида ва маҳаллий аҳоли 
мамлакатга бостириб кирган Напалеон Бонапарт бошчилигидаги француз 
армиясида қарши курашда қатнашди. Француз қўшинларининг қолдиқлари 
таслим бўлганларидан кейин мисрликлар инглизларни хайдаб чиқариш 
учун курашдилар. Расман Миср империясининг олий хокимияти остида 
бўлсада амалда деярли тўла мустақилликни сақлаб қолди. Аммо хокимият 
тепасида турган феодаллар кўпинча халққа қарши сиѐсат ўтказиб, Миср 
Франция ва Англия томонидан иқтисодий асоратга солинишига ѐрдам 
берди. 
Миср Қоҳира гарнизони 1881 йилда ажнабийларга катта имтиѐз берган
хадивига яъни Миср подшосига қарши чиқдилар. Қўзғолончилар: 
«Миср мисрликларники бўлиши керак» деган шиорни илгари сурдилар. 
Хадив янги ҳукумат тайинлашга мажбур бўлди. Мустақил миллий 
сиѐсат 
юргизиш 
тарафдори 
бўлган 
ватанпарвар 
офицерлар 
янги 
ҳукуматда 
асосий 
роль 
ўйнадилар. 
Босқинчиларга 
қарши кенг халқ ҳаракати бошланди. 1874 йилда Дизраэли 
Миср 
хазинаси 
бўшаб 
қолганидан 
фойдаланиб, 
Миср 
хадивидан 
Сувайш 
каналининг 
унга 
қарашли 
акцияларини 
4 миллион фунт стерлингга сотиб олади, канални контрол 


қилиб 
туриш 
Британия 
империясининг 
Ҳиндистонга 
бориладиган 
йўлларда 
ҳукмронлик 
қилишини 
таъминларди. Инглиз қўшинлари мамлакатта бостириб кирдилар. Кучлар 
албатта тенг эмас эди. Миср қўшинлари ғалабани инглизларга бой берди. 
Шундан кейин Миср ҳақиқатдан ҳам Англия мустамлакасига айланди. 
Англия консули мамлакатни идора қила бошлади. 
Ҳозирги Сувайш каналининг қурилиш тарихи янада характерлидир. 
Канал қазиш учун Наполеон Бонапарт ҳам, италиялик ва франциялик 
савдогарлар ҳам кўп ҳаракат қилганлар. Ниҳоят, 1854 йили француз 
дипломати ва савдогари Фердинана де Лессенс Миср ҳукмдори Саид 
подшодан канал қуриш ҳуқуқини олди. Канал лойиҳасини француз 
инженерлари Линан ва Мужель ҳамда италия инженери Негрелли ишлаб 
чиққан эдилар. Сувайш канали 173 км бўлиб унинг кенглиги 120-150 
метрдир. Канал зонасида Порт-Саид, Эл Кантара, Исмооилия, Сувайш ва 
Тавфиқ портлари бор. Канал Осиѐ билан Европани шунингдек, Африка 
билан Европани боғловчи энг катта сув йўлидир. 1869 йил ишга 
туширилган 
канал 
биринчи 
навбатда 
инглиз 
ва 
француз 
мустамлакачиларининг иштаҳасини карнай қилиб юборди. 1882 йили 
Англия қўшинлари Миср территориясига бостириб кирди ва Қоҳирани 
эгаллади. Натижада мамлакат Англиянинг мустамлакасига айланди. Миср 
подшолиги номигагина, халқни чалғитиш ва икки томонлама асоратга 
дучор этиш учун қолдирилди. 1914 йили Англия империалистлари яна бир 
сиѐсий найрангбозлик ишлатиб, гуѐ Миср Британия протекторатидаги 
давлатдир деб эълон қилди. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling