Рус тилидан узбек тилига таржима СЎровда қатнашиш учун оферта шартномаси ва акция қоидалари


Download 367.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana30.01.2023
Hajmi367.81 Kb.
#1141518
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
oferta javoblar.uz.90264fa60baa6edb2215

5. СЎРОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ 
5.1. 
Сўров бошланишидан 1 календар кунидан кечиктирмай, ППДМ Номзодга Сўров 
ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида хабар беради. Бундай хабарнома Сўров веб-сайтида 
ахборот хабарини жойлаштириш ёки номзодга e-mail орқали билдиришнома юбориш
Телеграм мессенжеридаги хабар, СМС хабар ёки номзод томонидан рўйхатдан ўтказиш 
вақтида кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилиш орқали амалга оширилиши мумкин. 
5.2. 
Номзод ўз шахсий маълумотларининг Ташкилотчилар томонидан узатилиши ва 
қайта ишланишига розилигини беради. 
Кўрсатилган шахсий маълумотларга қайта ишлаш Ташкилотчилар томонидан 
фақат 
ушбу 
Оферта 
Шартномаси 
мақсадларида, 
шунингдек, 
Номзодни 
Ташкилотчиларнинг янгиликлари ва акциялари тўғрисида кейинчалик хабардор қилиш 
мақсадларида амалга оширилиши мумкин. Номзод бундай қайта ишлашга сўзсиз 
розилигини беради. 
Номзоднинг шахсий маълумотларини олиш (тўплаш) Ташкилотчилар томонидан 
Номзодни сўров да рўйхатдан ўтказиш вақтида, Сўров бошланишидан олдин ёки бошқа 
вақтда амалга оширилиши мумкин. 
Ташкилотчиларга ўзининг шахсий маълумотларини тақдим этмаган ва шунга мос 
равишда ушбу Оферта шартномасини қабул қилмаган номзод Сўров га ва шунга мос 
равишда Акцияга киритилиши мумкин эмас. 


6. СЎРОВ НАТИЖАЛАРИ 
 
6.1. Сўров натижалари Сўров веб-сайтида Сўровни тўлдирган шахсларни аниқлашга 
йўл қўймайдиган агрегацияланган шаклда эълон қилиниши мумкин. 
6.2. Сўров натижалари таҳлил қилиш мақсадида Ташкилотчилар томонидан 
фойдаланилиши мумкин.
7. АКЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ 
 
7.1. 
Акция иштирокчилари 
7.1.1. Ушбу Оферта шартномасининг 4-бўлимида кўрсатилган тартибда ушбу 
офертани қабул қилган номзодлар Акцияда иштирок этишлари мумкин. 
7.1.2. Акцияда иштирок этиш Номзодларнинг ушбу офертага тўлиқ 
розилигини билдиради. 
7.1.3. Акцияда иштирок этиш ва мукофотни қўлга киритиш истагида бўлган 
шахслар Акцияда иштирок этиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни ушбу 
Офертада белгиланган тартибда, жой ва муддатларда бажаришлари 
шарт. 
7.1.4. Агар номзод ушбу қоидаларга риоя қилмаса, мукофотлар берилмайди. 
Ҳамкор ташкилотчи ёки унинг ваколатли шахслари томонидан ютуқ 
қийматининг пул эквивалентини тўлаш, мукофотни қайтариш ёки 
алмаштириш амалга оширилмайди. 
7.1.5. Мукофотни олиш учун Номзод Акция ўтказилиш даврида ушбу 
қоидаларга мувофиқ ўзидан талаб қилинадиган барча ҳаракатларни 
бажариши керак. Акция шартларига риоя қилмаслик Акцияда 
қатнашишдан ва мукофотдан воз кечишни англатади. 
7.2. 

Download 367.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling