Русс нашриётига сўз боши
Пластик гулларни ҳеч ким яхши кўрмайди
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
Пластик гулларни ҳеч ким яхши кўрмайди.
Расмий киймда юрадиган идеально кўринишга ҳаракат қиладиган “профессионал”лар бизнес дунёсида тўлиб ётибди. Аслида эса улар ўтакетган расмиятчи ва зерикарли кўринишади. Бундай одамлар билан алоқа ўрнатиш жуда қийин. Ўзингизнинг камчиликларингизни намойиш этишдан қўрқманг. Атрофдагилар сизнинг камчилигингизни сиз ўйлаганингиздан кўра анча хотиржамроқ қабул қилишади. Қандай кўринишингиз, ўзингизни қандай тутишингиз ҳақида хавотирланманг. Бутун дунёга аслида қандай бўлсангиз шундайлигича, бор камчиликларингиз билан кўрининг. Ўзининг ташқи кўринишини ажойиб сақлаб турадиган лекин, пластикдан қилинган букетлардан кўра тез сўлийдиган тирик гулларни одамлар барибир кўпроқ афзал кўришади. Мукаммал эмасликда ҳам гўзаллик яширинган – бу, япон ваби-саби философиясининг фаразларидан биридир. Ваби-саби ёрқин фасад (ташқи кўриниш) ортида беркинган шахсият ва ўзига хосликни яхши баҳолайди ва одамни мавжуд камчиликлари ва хатолари билан бирга қабул қилиш керак деб ўқитади. Шунингдек, унда оддийлик ҳақида ҳам гапирилади – ўзингиздаги барча кераксиз нарсаларни йўқ қилинг, кейин эса сизда нима қолган бўлса, шулардан фойдаланинг. Леонард Корен, ваби-саби ҳақидаги китобида шундай маслаҳат беради: “Барча нарсани энг тубига қадар тозаланг, соддалаштиринг, лекин самимиятни қолдиринг. Ҳамма нарсани тоза ва енгил сақланг, лекин маъносидан айирманг”. Ажойиб фикр: қилаётган барча ишларингизда самимият қолдиринг! Агар нимадир бутунлай бенуқсон бўлса, у ўз руҳини йўқотади ва роботга ўхшаб қолади. Шунинг учун қандай одатланган бўлсанг шундай гаплашинг. Бошқалар муҳокама қилишни хоҳлаётган муаммо ёки ҳодисанинг тубини очиб ташланг. Ўзингизнинг ожиз нуқталарингиз ҳақида гапирганда тўғри бўлинг. Ўзингиз устида иш олиб бораётган ишингизнинг энг сўнги версиясини кўрсатинг, ҳаттоки у якунланмаган бўлса ҳам. Тугалланмаганлик – бу оддий ҳолат. “Профессионаллик” устунига етиб бормаганингиздан, сиз “қизиқиш” ва “яқинлик” устунларини ошиғи билан тўлдирасиз. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling