Русс нашриётига сўз боши


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/72
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239204
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   72
Bog'liq
REWORK [ @biznes kitob ]

Ҳамма ишлайди 
Кичик кўламли компанияларга ишлайдиган одамлар керак, вакиллик 
қиладиган одамлар эмас. Ҳеч ким ишдан устунроқ бўла олмайди. Ҳар ким 
нимадир ишлаб чиқариши керак.
Фақат бошқаларга нима қилиш кераклигини кўрсатадиган, вазифасини 
вакиллик деб ҳисоблайдиган одамларни ишга ёллашнинг кераги йўқ. Кичик 
жамоалар учун бундай одамлар – кераксиз юкдир. Улар бошқаларга 
кислородни тўсиб қўйишади, яъни уларни доим нима биландир банд қилиш 
учун кераксиз нарсаларни ўйлаб топишади. Ишлар тугаганда эса, улар 
бирортасига топшириш учун янги иш ўйлаб топишади ва бу ишни бажариш 
учун ресурс ҳисоби ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди.
Юқоридагиларга вакиллик қилишни яхши кўрувчилар, йиғилишларни 
ҳам яхши кўришади. Улар бошқаларни ишдан қолдириб барча диққатни 
ўзига қаратиш учун йиғилиш энг яхши сабаб деб ҳисоблашади.
 
Эркин менеджерларни ишга олинг 
 
Мустақил менеджерлар ўзлари янги иш таклиф қилиб, ўзлари уни 
бажарадиган одамлардир. Уларга қаттиқ назорат ва йўриқнома керак эмас. 
Уларни ҳар куни текширишнинг кераги йўқ. Улар менеджер қилиши керак 
бўлган ишларни бажаради – ишлаш тарзини белгилайди, иш жойини 
аниқлайди, зарур ресурсларни аниқлайди ва шу кабилар. Буларнинг 
ҳаммасини улар ўзи учун қилишади ва ўз ишини мустақил бажаришади. Бу 
одамлар сизни уларнинг назорат қилиш заруратидан озод қилади. Сиз уларни 
ўз ҳолига қўйсангиз, улар сизни ўзининг иш бажариш ҳажми билан ҳайратда 
қолдиради. Уларни доимий назорат қилиш ва бошқаришнинг кераги йўқ.
Бундай одамларни қандай аниқлаш мумкин? Уларнинг хизмат рўйхатига 
қаранг. Улар бошқа жойдаги ишларига ўзига хос йўналиш беришганми?
Улар мустақил бирор нима қилишганми? Улар қандайдир лойиҳа 
чиқаришганми? 
18
Бизнинг коллежимизга ўхшаш. Бундай коллежларда ўқиш муддати – 2 йил. 


Сизга маҳсулотни нолдан бошлаб ярата оладиган, бутун ишни бошидан 
охиригача кўра оладиган одам керак. Сиз бундай одамни топсангиз, унинг 
меҳнатининг афзаллиги таъсирида, жамоангизнинг бошқа аъзоларида 
ҳақиқий ишларни бажариш учун вақтлари бўшайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling