Русс нашриётига сўз боши
Буюк ёзувчиларни ишга олинг
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
Буюк ёзувчиларни ишга олинг У ёки бу ҳолатда бир қанча талабгорлар орасидан номзодларни танлаб олиш керак бўлганда сиз бошқалардан кўра яхшироқ ёза оладиганларни танланг. Бу одам маркетологми, сотувчими, дизайнерми, дастурчими ёки яна кимдир эканлиги аҳамиятсиз. Унинг хатидаги билими ўзини оқлайди. Яхши ёзувчи бўлиш бу шунчаки ёзишни билишдан кўра муҳимроқ. Ўз фикрини ёрқин баён эта олиш бу порлоқ ақл белгисидир. Ажойиб ёзувчилар бошқа одамлар билан биргаликда ишлай олишади. Улар ишларни нисбатан тушунарлироқ қилишади. Улар ўзларини бошқаларнинг ўрнига қўйиб кўра олишади. Улар нималарга эътибор бермаслик кераклигини билишади. Бу сифат эса, сиз ҳар бир номзодда кўришни хоҳлаганингиздир. Унинг устига ёзиш бизнинг бутун жамиятимиздаги урфлардан биридир. Эътибор беринг, қанча кўп одамлар телефонда гаплашиш ўрнига матнли хабарлар жўнатишади. Кўпгина одамлар блоклар орқали ва дарҳол хабар алмашиш воситалари орқали алоқа қилишади. Бугунги кунда ёзишни билиш бу – яхши ғоялар учун валютадир. Энг яхшилар ҳамма ёқда Энг яхши номзодни фақатгина сиздан узоқда яшаганлиги учунгина ишга олмаслик бу аҳмоқлик. Айниқса бугунги кунда атрофда одамларни онлайн йиғиш жараёнини соддалаштириш учун шунча технологиялар мавжуд . Бизнинг бош офисимиз Чикагода жойлашган. Лекин, бизнинг жамоамизнинг ярмидан кўпи ҳар хил шаҳарларда, штатларда ва хаттоки мамлакатларда - Айдахо, Канада, Испания ва яна бешта жойда яшашади. Агар биз номзодларни фақат Чикаго шаҳридан излаганимизда эди, биз ҳозир биз билан бирга ишлаётган буюк мутахассисларнинг ярмидан кўпинини қўлдан бой берган бўлар эдик. Сизнинг узоқ масофадаги жамоангиз сиз билан алоқада қолишига ишончингиз комил бўлишин хоҳлайсизми? Унда сизнинг иш графикангиз бир кунда икки-уч соатга ўзаро кесишишига ҳаракат қилинг. Иш вақти турли вақт минтақаларида бўлиб, ўзаро мос тушмаган вақтда бирга ишлаш қийин. Агар сиз шунда ҳолат билан тўқнаш келсангиз кимдир иш вақтини орқага (ёки олдинга) суриши керак ва бир вақтда иш бора олишга эришиш керак. Иш вақтини суриш бутун саккиз соат учун талаб қилинмайди. (Биз шуни тушундикки, бутун графикнинг тўлиқ кесишмаганлиги афзалроқ, шу тарзда ходимларда алоҳида ишлаш учун кўпроқ вақт бўлади.) Икки-тўрт соат етарли бўлади. Шунингдек, вақти-вақти билан шахсан учрашиб туриш керак. Сиз аввалгидек, бир-бирингиз билан бир неча ойда бир марта кўришиб турсангиз етарли. Бизда камида бир йилда икки марта компаниямизнинг барча жамоа аъзолари тўпланадиган йиғилиш ўтказилади. Бу эса иш жараёни қандай кечаётганини баҳолаш, нотўғри ёки тўғрилигини муҳокама қилиш, режалар тузиш ва бир-биримиз билан кейинги юзма-юз мулоқат қилиш вақтини келишиб олиш учун қулай вақтдир. География ҳеч қандай ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас. Яхши истеъдодларни уларнинг яшаш жойига қарамасдан ишга олинг. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling