Русс нашриётига сўз боши
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
Чуқур тин олинг
Агар қайиқ тебранса, у сувда тўлқин ҳосил қилади. Янги хизматнинг тақдим этилиши, компания сиёсатидаги ўзгаришлар, бирор нарсани рад этиш атрофдагиларнинг дарҳол таъсирланишини келтириб чиқаради. Бунга жавобан атрофдагиларнинг ваҳимага тушиши ёки янгиликни дарҳол ўзлаштириб олишга ҳаракат қилишларини кузатиш мумкин. Аввалига дахшат аланга олади. Бу оддий ҳолат. Асосийси – биринчи қийин ҳафтани ўтказиб олиш. Кейин эса одатдагидек, тинчлик ҳукм суради. Одамлар ҳамма нарсага ўрганишади. Айнан шунинг учун улар ўзгаришларга салбий фикр билдиришади. Ишларнинг улар одатланганидек боришини бузаётган ўзгаришларга салбий муносабат билдиришади. Улар ўзларининг норозилигини билдиришади. Улар шикоят қилишади. Улар ҳаммасини ўз ўрнига қайтариш кераклигини талаб қилишади. Лекин бу уларни эшитиш керак дегани эмас. Баъзида сиз жасорат тўпашингиз ва мижозингизни ўзингиз ишонган қарор билан таништиришингиз керак, хаттоки бу қарор кўпчиликка ёқмаса ҳам. Одамлар одатда янгиликларни фойдаланиб кўрмасдан олдин рад этишади. Бу биринчи салбий таъсирланиш – бор-йўғи биринчи кичкина қаршилик. Баъзида етарли даражадаги кескин мулоҳазаларни ҳам эшитишга тўғри келади: “Бу кўрганларнинг ичида энг ёмони”, ҳаттоки уларга арзимаган ўзгаришлар тақдим этилган бўлса ҳам. Бундай шароитда ўйламасдан қадам қўйишдан эҳтиёт бўлиш керак ва заруратлардан ортга чекиниш керак эмас. Лекин уларни тескарисига ҳам ўзгартиришнинг кераги йўқ. Шунинг учун одамлар шикоят қилишганида уларнинг ҳис туйғуларини бироз жўш уришига қўйиб беринг. Тинчликни бузувчиларга сиз уларни эшитаётганингизни ва эътирозларидан хабарингиз борлигини билдиринг. Лекин, ҳаммасини бир қанча вақт ўз ўрнида қолдирмоқчилигингизни ва ундан нима чиқишини кўрмоқчилигингизни тушунтиринг. Тез орада сиз истеъмолчининг янги ҳолатга мослашганини ва охир оқибат бу уларга олдинги фойдаланган версияларидан кўра кўпроқ ёққанини кўрасиз. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling