Русс нашриётига сўз боши
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мижозларнинг сизга нисбатан яхши фикри камайиб кетади.
- Сизга сиз ўйлаганингиздан кўра камроқ керак
Одатда бу ёмон битим. Сиз иш бошлаган вақтингизда инвесторга
таъсир этиш учун сизда ҳеч қандай метод бўлмайди. Бу ҳар қандай молиявий транзакцияларни амалга ошириш учун энг ёмон вақт. Мижозларнинг сизга нисбатан яхши фикри камайиб кетади. Охир оқибат сиз мижозларнинг эмас, инвесторларнинг хохишига кўра иш тутасиз. Маблағни четдан жалб қилиш сизни ҳаддан ортиқ чалғитади. Инвеятиция излаш қийин ва чарчатадиган иш. Ойлар давомида учрашувлар ўтказиш, юридик томондан ҳар бир ишни ўз ўрнига қўйиш, шартноманинг барча жиҳатларини муҳокама қилиш ва шу кабилар талаб қилинади. Буларнинг барчаси сизни мақсад қилиб қўйган асосий ишингиздан чалғитиб юборади. Пул эса бунга арзимайди. Биз бу гапни айнан мана шундай йўл тутган ва ҳозир ўзи мустақил равишда ҳеч кимнинг ёрдамисиз иш юритишни хоҳлайдиган бизнес сохибларидан кўп эшитамиз. Одатда уларнинг инвестицион “бош оғриғи” тарихи мана бундай бўлади: аввалига сен бутун инвестицион шов-шув ичига тушиб қоласан, кейин инвесторлар ва/ёки директорлар кенгаши билан учрашувлар бошланади, кейин эса ўйлайсан: “Эй худо, нимага аралашиб қолдим? ” Энди сен учун бошқа биров қорор қабул қилади. Шундай қилиб, бунга бош қўшишдан олдин, бошқа бирор йўлини топишингизни маслаҳат берамиз. Сизга сиз ўйлаганингиздан кўра камроқ керак Сизга ҳақиқатдан ҳам ўн киши керакми, ёки икки-уч киши ҳозирча етадими? Сизга ҳақиқатдан ҳам 500 доллар керакми, ёки 50 минг (ёки ҳатто 5 минг) ҳам етадими? Сизга ҳақиқатдан ҳам олти ой керакми, ёки икки ойда ҳам бирор нима қила оласизми? Сизга ҳақиқатдан ҳам алоҳида катта офис керакми ёки сиз қанчадир вақтга бошқа фирма билан бирга офис ижарага олишингиз (ёки умуман уйда ишлашингиз)мумкинми? Сизга ҳақиқатдан ҳам омбор керакми, ёки сиз унчалик катта бўлмаган бирор омбор биносини ижарага олиб туришингиз (ёки ўз гараж/ертўлангиздан фойдаланишингиз), ёки умуман бу хизматни бошқа бировга топширишингиз мумкинми? Сизга ҳақиқатдан ҳам реклама сотиб олишингиз ва PR-агентлигини ёллашингиз керакми, ёки ўзингизнинг мавжудлигингизни бошқаларга билдиришнинг бошқа йўли ҳам борми? Сизга ҳақиқатдан ҳам завод қуриш керакми, ёки ишлаб чиқаришни аутсорсингга топширишингиз мумкинми? Сизга ҳақиқатдан ҳам бухгалтер керакми, ёки Quicken 5 дан фойдаланишингиз ва ҳаммасини мустақил бажаришингиз мумкинми? Сизга ҳақиқатдан ҳам IT-бўлим керакми, ёки унинг вазифасини аутсорсингга беришингиз мумкинми? Сизга ҳақиқатдан ҳам тўлиқ бандлик билан ишловчи ходим керакми, ёки тушаётган талабларни ўзингиз мустақил бажаришингиз мумкинми? Сизга ҳақиқатдан ҳам ўз дўконингизни очишингиз керакми, ёки ўз товарларингизни онлай сотишингиз ҳам мумкинми? Сизга ҳақиқатдан ҳам бежамдор ташриф қоғози, фирма бланклари ва брошюралари керакми ёки сиз буларнинг барчасидан воз кечишингиз мумкинми? 5 Ҳисоб юритиш ва молиявий режалаштириш учун фойдаланиладиган дастур Сиз бизнинг фикримизни тушуна олдингизми? Эҳтимол, сизга охир оқибат нисбатан каттароқ ва кўп сарфли ривожланиш йўли керак бўлиб қолар, лекин ҳозир эмас. Тежамкор бўлишнинг ҳеч қандай уятли жойи йўқ. Ўзимизнинг илк маҳсулотимизни чиқариш биз учун жуда арзонга тушган. Бизнинг ўз офисимиз йўқ эди, биз бошқа компания билан бирга офис ижарага олгандик. Бир қанча эмас, битта серверимиз бор эди. Биз реклама қилмадик, ўз тажрибамизни онлайн тизими орқали улашдик. Биз мижозларнинг хатларига жавоб бериш учун алоҳида ходим ёлламадик, компания асосчиси бу иш билан ўзи шуғулланди. Ва ҳамма шунчаки зўр ишлади. Ҳар доим, энг зўр компаниялар ўз ишини гаражда бошлашган. Ва бизники ҳам бундан мустасно эмас. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling