Русс нашриётига сўз боши
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
Аудиторияни оширинг
Ҳар бир компаниянинг ўз мижозлари бор. Омадлиларида – мухлислар бор. Кўпроқ муваффаққиятлиларда эса – аудитория. Аудитория сизнинг сирли қуролингиз бўлиши мумкин. Кўпчилик компаниялар одамларга етиб бориш учун аввалгидек, катта пул сарфлашади. Кенг оммага хабар бериш мақсадида улар ҳар сафар ўз бюджетларидан катта миқдордаги пулни олишади ва рекламага жойлаштиришади. Бундай ёндашиш қиммат ва ишончсиз. Яъни айтмоқчимизки, сиз ўзингизнинг реклама бюджетингизнинг ярмини ҳавога совураяпсиз, гап эса, фақат бу унинг қайси қисми эканлигида. Тез илдамлаб бораётган компаниялар бугунги кунда янаям моҳирона ҳаракат қилишаяпти: улар бой одамларга етиб боришга уринишмаяпти, аксинча бу одамларнинг ўзлари қизиқишиб, сўнги янгиликларни билиш учун уларнинг олдига келишади. Аудитория мижозларнинг ақл икдроклироқ гуруҳи ва компаниянинг муайян мижозларидир. Ўтган ўн йил давомида биз ўзимизнинг Signal vs блогимизни ҳар кунлик ўқувчиларининг 100 мингдан ортиқ аудиториясини йиғдик. Ҳар куни улар бизнинг блогимизга янги ахборотларни олиш учун киришади. Биз дизайн, бизнес, дастурий таъминот, психология, юзабилити 15 ва бутун саноат ҳақида маълумот беришимиз мумкин. Бу одамлар учун бизнинг мавзуларимиз қизиқ. Агар уларга бизнинг айтиб берганларимиз қизиқ бўлса, шубҳасиз уларга биз сотаётган нарсалар ҳам ёқади. Агар бу 100 минглаб одамларни одатий усулда ўзимизга жалб қилишга уринганимизда, бунинг учун, ҳар куни қанча маблағ сарфлашимизга тўғри келарди? Юз минглабми? Миллион долларми? Уларни қандай жалб этган бўлар эдик? Реклама жойлаштирармидик? Радиоэфирлар сотиб олармидик? Почта юбориш билан шуғулланармидик? Аудиторияни оширишда, сизга одамларнинг диққатини сотиб олишнинг кераги йўқ – улар ўзлари буни сизга беради. Бу катта имтиёздир. Шундай экан, сиз ўз аудиториянгизни яратинг. Гапириб беринг, нашр этинг, блок юритинг, Твиттерда ёзинг, видео олинг... нима керак бўлса ҳаммасини қилинг. Қимматли ахборотларни мижозлар билан аста-секинлик билан, лекин тўғри бўлишиб, сиз албатта ўзингизнинг содиқ аудиториянгизни яратасиз. Кейин эса, сиз ҳақингизда эшитишлари керак бўлганда, керакли одамлар аллақачон эшитишга тайёр бўлишади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling