Русс нашриётига сўз боши
Наркосотувчилар ҳамма нарсани тўғри тушунишади
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
Наркосотувчилар ҳамма нарсани тўғри тушунишади
Наркосотувчилар жуда узоқни кўра оладиган бизнесменлардир. Улар ўз товарларининг қанчалик яхшилигини билишади ва шунинг учун биринчи марта уни синаб кўриш учун кичкина миқдорда текин беришади. Улар қармоққа илинган ҳаридор кейинги улуш учун пул билан келишини билишади. Наркосотувчилардан кўчириб олинг. Сиз ҳам ўз маҳсулотингизни фантастик даражада яхши қилинг. Тобеълик уйғотадиган бўлсин. “Ўтказиб юбориш” мумкин бўлмаган бўлсин. Шундай қилингки, сиз мижозга синаб кўриш учун бир оз берсангиз, кейинги сафар унинг ўзи нақд пул билан келшига ишончингиз комил бўлсин. Бошланишига маҳсулотингизнинг кичик миқдордаги синама версиясини яратинг. Оддий, лекин тушунарли тақдимот ташкиллаштиринг ва унда истеъмолчилар сизнинг маҳсулотингизни кўп вақт ва пул сарфламасдан синаб кўриш имкониятига эга бўлишсин. Новвойхона, ресторанлар ва музқаймоқ дўконлари бундай усулни ўн йиллардан бери қўллаб келишмоқда. Автодиллерлар машинани сотишдан олдин уларни тест-драйв(синаб кўриш учун ҳайдаш) учун олишларига рухсат беришади. Дастурий таъминот яратувчи фирмалар ҳам шу анъанани давом эттиришиб, ўзининг маҳсулоти учун текин фойдаланиш вақти ёки уларнинг чекланган версияларини таклиф этишади. Яна қандай саноат соҳалари наркосотувчиларнинг тутган йўлини ўзлаштириб муваффаққиятга эришишлари мумкин? Текин бўлишишдан қўрқманг. Сиз, одамлар “яна” сўраб келишларини билишингиз керак. Агар бунга ишончингиз комил бўлмаса, демак сиз етарли даражада кучли маҳсулот яратмагансиз. Маркетинг-бу бўлим эмас Сизда маркетинг бўлими борми? Агар йўқ бўлса, демак яхши. Лекин шундай бўлимга эга бўлсангиз ҳам, ундаги ходимлар маркетинг учун жавобгар ягона одамлар деб ҳисоблашингиз нотўғри. Маркетинг бухгалтериядан шуниси билан фарқ қиладики, у бўлим эмас, у ҳаёт тарзи. Яъни сизнинг бутун компаниянгиз суткасига 24 соат ҳафтасига 7 кун, йилига 365 кун банд бўлган ҳаёт тарзидир. Ҳудди сиз мулоқот қилмаслигингизнинг иложиси бўлмаганидек, маркетинг билан шуғулланмасликнинг ҳам иложиси йўқ: Телефонларга жавоб бериш, бу – маркетинг; Электрон почтага хат юбориш, бу – маркетинг; Ҳар сафар сизнинг товарингиздан кимдир фойдаланса, бу – маркетинг; Сиз ўз сайтингизда ёзаётган ҳар бир сўз, бу – маркетинг; Дастурий таъминотнинг ишлашидаги хато ҳақидаги ҳар бир хабар, бу – маркетинг; Агар сиз ресторан бизнеси билан шуғуллансангиз, ҳисоб учун қўйилган ҳар бир сақич, бу – маркетинг; Агар сиз чакана савдода ишласангиз, чиқишдаги назорат тарозиси бу маркетинг; Агар сиз хизмат кўрсатиш бизнесида ишласангиз сиз қўйган ҳар бир ҳисоб, бу – маркетинг. Шуни тушунингки, мана шу “майда-чуйда”лар конференцияда совғабоп сумкага солиш керак бўлган лаш-лушлардан анча муҳимроқ. Маркетинг алоҳида тадбир эмас. У сизнинг бутун фаолиятингиз мажмуидир. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling