Русс нашриётига сўз боши
“Иложи борича тезроқ” – бу заҳар
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса Илҳомланиш абадий эмас
“Иложи борича тезроқ” – бу заҳар
“Иложи борича тезроқ” иборасини такрорлашга чек қўйинг. Ходимларингиз сизни аллақачон тушунишди. Уларнинг ўзлари ҳам бу ишни имкон қадар тезроқ бажаришни хоҳлашяпти. “Иложи борича тезроқ” иборасини ҳар бир талабда ишлатавериб, сиз барча ишлар баб-баравар жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтаяпсиз. “Тенглаштириш” мазкур ҳолатда муҳим аҳамиятлиликнинг йўқлигини билдиради. (шуниси қизиқки, одатда, ҳар бир топшириқ аслида, сизга мазкур топшириқнинг ҳақиқий аҳамиятини аниқлашга тўғри келмагунига қадар, юқори даражада муҳим аҳамиятга эга бўлади). “Иложи борича тезроқ” ибораси ҳудди инфляцияга ўхшайди. У бу ибора ишлатилмаган ҳар қандай талабни қадрини тушириб юборади. Сиз буни тушуниб етмагунингизча, ходимларнинг ишни бажаришга мажбур қиладиган ягона усул, кўп ишлатиладиган “Иложи борича тезроқ” ибораси бўлиб қолаверади. Кўпгина топшириқлар бундан фарқли равишда, бундай турдаги васвасани талаб қилмайди. Шунинг учун, у ёки бу вазифанинг дарҳол бажарилмаслигидан ҳеч ким ишини йўқотмайди ва ўлиб қолмайди, компания эса жуда кўп маблағ йўқотмайди. Топшириққни иложи борича тезроқ бажариш талаби эса, стрессни юзага келтириб чиқаради, оқибатда ҳодимларнинг тинкаси қурийди ва ёмон натижаларга олиб келади. Шунинг учун, ўта зарур ҳолат бўлиб қолмаганда “кучли сўзлар”дан фойдаланишдан ўзингизни тийинг, уларни ҳақиқатдан ҳам ўта муҳим бўлган, жараён секинлаштирилса оқибати ёмон бўлиш ҳавфи бор ҳолатлар учун асраб қўйинг. Бошқа ҳар қандай ҳолатларда ўзингизни эркин қўйинг. Хулоса Илҳомланиш абадий эмас Бизнинг ҳар биримизда фикрлар пайдо бўлади. Улар ўлмасдир. Улар илҳомланишдан фарқли ўлароқ, абадий яшайди. Илҳомланиш эса, янги узилган мевага ёки янги соғилган сутга ўхшайди. Унинг яроқлилик муддати бор. Агар сизда ниманидир қилишга хоҳиш пайдо бўлса, уни амалга оширишга дарҳол киришиш керак. Фикрларни кейинчалик қайтариб олишга умид қилиб, уларни бир-икки ой нарига суриш керак эмас. Кейинроқ сиз эҳтимол ҳозиргидек кучли руҳда бўмаслигингиз мумкин. Агар сизга илҳом жума куни келса, сиз дам олиш кунларидан бутундай воз кечинг ва лойиҳани амалга ошириш учун бор диққатингиз билан киришинг. Оддий ҳолатда сиз бу фикрни амалга ошириш учун бажариш керак бўлган ишларга икки-уч ҳафта вақт сарфласангиз, илҳомланган вақтингизда эса, бутун ишни бажариш учун 24 соат вақт етарли бўлиши мумкин. Илҳомланишда қандайдир бир сеҳрли куч бор. У унумдорликнинг оширадиган, унга туртки берадиган, вақтни тўхтатиб қўядиган кучга эга. Лекин у сизни кутиб турмайди. Илҳомланиш ўша вақтдагина натижа беради. агар у сизникига ташриф буюрса, уни ушлаб қолинг ва ишлашга мажбур қилинг. Бизнинг китобимизни ўқиб чиққанингиз учун рахмат. Умид қиламизки, у сизга ўз ишларингизга ва бизнесингизга бошқача кўз билан қарашга ёрдам беради. агар шундай бўлса, бизга rework@37signals.com га бир-икки қатор бу ҳақида ёзиб юборинг. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling