Русс нашриётига сўз боши
Одамларни соат 17 да уйга жўнатинг
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи марта кесилгандан кейин чандиқ қолдирманг
Одамларни соат 17 да уйга жўнатинг Кўпгина компанияларнинг орзуси бўлган ходимлар – булар туғилганидан 20 йил ўтган бўлишига қарамай, ўз вақтини ишдан ташқарида ўта кам сарфлайдиганлар, ёки кунига 14 соат ишлаб, иш столида ухлаб қолишса ҳам ўзларини ажойиб ҳис қиладиган ходимлардир. Ишга мойиллиги бор ходимларни тунги вақтда ишлатиш, бир қарашда туюлганидек, ажойиб ишлаш тарзи эмас. Бу шунчаки, ўзингизнинг назарингизда ёмон сифатли ишни бажарилишини оқлашга уринишдир. Мана бу афсонани абадийлаштирганларга ишонманг: “Мана шундай ходимлар биз учун – катта компаниялар билан беллашишнинг энг яхши воситасидир”. Гап, иш столида ўтказилган соатларнинг кўплигида эмас, бу соатларнинг унумдорлигидадир. Тезроқ ишни якунлаб, бўш бўлишга ҳаракат қилаётган ходимлар (дейлик, болаларини олиши керак ёки хор машқларида қатнашиши керак) янаям самарадорлироқ бўлиш усулларин излашга мажбурдирлар, шунинг учун улар ўз вақтларидан оқилона фойдаланишади. Шундай мақол бор: “Агар сиз бирор нарсани бажарилишини хоҳласангиз, уни энг банд одамга бажариш учун топширинг”. Сизга бан одамлар керак. Ишдан кейин ҳам етарлича ташвиши бор одамлар. Агар сиз бирор одам билан узоқ вақт ишламоқчи бўлсангиз, иш унинг бутун кунини эгаллаб олиши керак деб ҳисобламанг. Биринчи марта кесилгандан кейин чандиқ қолдирманг Агар ходим иккинчи марта сизга ёқмайдиган ишни қилса, бошлиқнинг унга нисбатан билдирган ягона муносабати - ички қоидани яратишдир. “Джон шорт кийдими?! Бизга дресс-код керак!” Йўқ, керги йўқ. Шунчаки Джонга у бундан кейин шорт киймаслигини айтиш керак. Ички қоидалар бу ташкилотнинг ўзига хос чандиқларидир. Улар “бу иш яна содир бўлмаслиги” ҳавотирига хужжатлаштирилган муносабатни акс эттиради. Улар бир кишининг хатоси учун, жамоани жазолаш ҳисобланади. Айнан шу тариқа бюрократизм пайдо бўлади. Бунда ҳеч ким уни атайлаб жорий этишни мақсад қилиб қўймайди. У компанияга аста-секин, сездирмай кириб келади. У қадам-бақадам пайдо бўлади: битталаб қоида бўйича – битта чандиқ бу биринчи қоида, иккинчи чандиқ иккинчи қоидани келтириб чиқараверади. Биринчи марта кесиб олгандан кейин чандиқ қолдирманг. Бир кишининг бир марта қилган хатосига асосланиб қоида яратманг. Ички йўриқнома фақат такрор ва такрор қайтариладиган ҳолатлар учун керак. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling