Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
- КИРИШ (диссертация аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
КИРИШ (диссертация аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон хўжалиги тизимида ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви муҳим аҳамият касб этади. «Дунёдаги аксарият ишлаб чиқариш корхоналарининг 90 фоизга яқини ҳамда иш ўринларини 50 фоиздан ортиғи кичик ва йирик бизнес ҳиссасига тўғри келади»1. Ишлаб чиқарувчи корхоналар бошқарув қарорларини қабул қилишни оптималлаштириш орқали тадбиркорлигини янада ривожланишига имконият яратади. Қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш ҳамда талаб ҳажмини ўзгаришига кўра, ишлаб чиқарувчиларни иш муҳитига нисбатан хавф даражаси ўзгаради. Глобал иқтисодиёт шароитида бошқарув қарорлари самарадорлигини, самарали бошқарув модели ва механизмини, бошқарув қарорлари ижросини таъминлаш каби муаммолар долзарблигича қолмоқда. Жаҳонда ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятида қарор қабул қилишни оптималлаштиришга асосланган, бир мақсад йўлида интеграциялашган корхоналарни ички имкониятларидан фойдаланиш асосида бошқарув самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган кенг қамровли илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда тўлиқ қувват билан фаолият юритаётган ҳамда эндиликда шаклланаётган ишлаб чиқариш корхоналарида қабул қилинган қарорларни, самарали бошқарув модели ва механизмини жорий этиш, бошқарув қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда бошқарув самарадорлигини ижобий таъсирини ошириш борасидаги илмий тадқиқотлар олиб бориш устувор йўналишлардан бири сифатида илгари сурилмоқда. Янги Ўзбекистонни барпо этиш шароитида қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш корхоналарида қарорлар қабул қилиш ҳамда ижросини баҳолаш, саноат корхоналарида қарор қабул қилиш жараёнини рақамли технологиялар ёрдамида такомиллаштиришга қаратилган ишларга устуворлик қаратилиши кўзда тутилган. Бу борада ишлаб чиқариш корхоналарида эскирган ва амалиётда қўлланилмайдиган бошқарув қарорларини чиқариб ташлаш, бозор механизмларини жорий этиш нуқтаи-назаридан самарали қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш каби йўналишдаги тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йиларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”, 2022 йил 21 январда ПФ-53-сон “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-32-сон ««Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 166-сон «2021-2025 йилларда Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида», 2019 йил 28 ноябрдаги 959-сон «Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва «ақлли» бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида», 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling