Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги


Download 0.63 Mb.
bet4/41
Sana09.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1085280
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
0.01.Диссертация иши

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Қарор қабул қилишни оптималлаштириш, корхоналарда бошқарув самарадорлигини турли жиҳатларини ўз вақтида Tao Zou, Sijun Bai, G. Cokins, M. Madanoglu, E.Karadag, F.Laghari, Y.Chengang, L.A. Orozco, J.Vargas, R. Galindo-Dorado, S.S.Kamble, A.Gunasekaran, A.Ghadge, R.Raut каби хорижлик олимлар томонидан ўрганилган2.
Қарор қабул қилишни оптималлаштириш, корхоналарда бошқарув самарадорлигининг умумий муаммолари бўйича МДҲ олимларидан В.Ю.Глебов, Зиньковская А.А., Е.Колмакова, Н. Дегтярева, И.Д. Колмакова, А.В.Чуваев3 ва бошқаларнинг илмий ишларида ўз аксини топган.
Ўзбекистонда А.О.Очилов, Н.Ж.Хожиева, Ш.А.Атамурадов, С.С.Собиржонов, С.А.Саттаров, Ш.З.Мухитдинов, С.Б.Абдужабборов, А.Х.Холов, Г.Э.Захидов, Д.А.Курбанова, А.А.Султанов4 каби олимлар қарор қабул қилишни оптималлаштириш, корхоналарда бошқарув самарадорлиги бўйича умумий жиҳатларини кўриб чиққан. Лекин чуқур ва комплекс ҳолатда янги ўзгаришлар асосида етарлича тадқиқ этилмаган. Бу эса мазкур тадқиқот ишини янада долзарблигини белгилаб беради.
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация иши Андижон давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ «Қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш» мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйдагилардан иборат:
бошқарув қарорларининг турлари, воситалари ҳамда қабул қилиш усулларини очиб бериш;
оптимал бошқарув қарорларини қабул қилиш мезонлари ҳамда қарорлар қабул қилиш ва амалга оширишда замонавий менежмент услубларини тадқиқ этиш;
қарорлар қабул қилишда миллий ҳамда саноати ривожланган мамлакатлар тажрибасини қиёсий таҳлил қилиш;
ишлаб чиқариш корхонасида қарорларни қабул қилиш усулларини ҳамда ижросини баҳолаш;
ишлаб чиқариш корхонасида қабул қилинган қарорларни бошқарув самарадорлигига таъсирини иқтисодий математик моделлаштириш;
бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини такомиллаштириш;
саноат корхоналарида қарор қабул қилиш жараёнини рақамли технологиялар ёрдамида такомиллаштириш;
бошқарув қарорларини ижросини таъминлаш ҳамда бошқарув самарадорлигига таъсирини ошириш.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling