С. А. Салихов., Н. Хаитмедова


  Инновацион технологияни халқ хўжалигига татбиқ этишда иқтисодий  самарадорликни қуйидаги усулларда баҳолаш мумкин:  -


Download 132.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana30.01.2024
Hajmi132.2 Kb.
#1816993
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 S Salixov


Инновацион технологияни халқ хўжалигига татбиқ этишда иқтисодий 
самарадорликни қуйидаги усулларда баҳолаш мумкин: 
янги техника ва технологияларни жорий этиш учун унинг иқтисодий ва 
ижтимоий самарадорлигини аниқлаш керак. Шу сабабли янги техника ва 
технологияларни жорий этиш асосида ишлаб чиқаришда юқори кўрсаткичларга 
эришиш учун техник чора-тадбирларнинг қайси бири фойдали эканлигини 
аниқлаш зарур; 
фан-техника 
тараққиѐти тадбирларининг иқтисодий самарасини 
ҳисоблаш тартиби услубий қўлланмаларда изоҳлаб берилган. 
Уларга қуйидагилар киради: 
капитал қўйилмаларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича 
намунали методика; 
халқ хўжалигида янги техника, ихтирочилик ва рационализаторлик 
тавсифларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш 
методикаси; 
корхоналар 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
бирлашмалари 
бошқаруви 
автоматлаштирилган тизимининг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш 
услубияти; 
бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими самарадорлиги; 
меҳнатни илмий ташкил этиш (МИТ) бўйича чора-тадбирларнинг 
иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услубияти; 
атроф-муҳитни муҳофаза этиш бўйича чора-тадбирларни амалга 
ошириш учун сарфланган харажатларнинг иқтисодий самарасини аниқлаш 
учун вақтинчалик услубият. 
Ундан ташқари, тармоқ вазифалари, илмий-текшириш институтлари, 
лойиҳа ташкилотлари, олий ўқув юртлари ҳам услубий материаллар 
тайѐрлашлари мумкин. 
Янги инновацион техникани яратиш орқали амалга оширилади, яратилган 
ва жорий этилаѐтган ишлама самарали ѐки самарасизлигини билиш, демак, 
самарани ўлчаш ва баҳолаш керак. 
У қандай қилиб аниқланади? 
Янги ишланмаларнинг иқтисодий самарадорлиги барча ишлаб чиқариш 
тармоқларида, илмий-текшириш институтларида, лойиҳалаш ташкилотларида 
тегишли тадбирларни аввалги йиллардаги ўзлаштириш натижаларини 
ифодаловчи ҳужжатлар асосида аниқланади. 
Илмий-техникавий тадбирларнинг кўп йиллик тажрибаларига асосланган 
турли кўрсаткичлар, жумладан, машина ва техникавий воситаларни ишлаб 
чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш натижасида эришиладиган йиллик 
иқтисодий самарадорлик қуйидагича аниқланади:
 
 
Бу ерда: 3
1
 ва 3
2
— мавжуд ва янги техника ѐрдамида маҳсулот бирлигини 
ишлаб чиқариш харажатлари; 


“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил 
10 
а - янги техникавий воситаларнинг сифатини, нисбий афзаллигини 
ифодаловчи коэффициент; 
А
2
- янги техника жорий этилгандан кейин унинг ѐрдами билан ишлаб 
чиқариладиган маҳсулот ҳажми; 
С - янги техникани лойиҳалаштириш харажатлари. 
ҳисобланади. 
Бу ерда: 
ва 
— мавжуд ва янги техникавий воситалар бирлиги 
ѐрдамида йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми; 
ва 
- мавжуд ва янги техникавий воситалар қийматида уларни 
тиклаш учун ажратмалар салмоғи; 
- янги техникадан фойдаланиш даврида эришиладиган самарадорлик. У 
қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади: 
 
 
Бу ерда: 
- мавжуд ва янги техникадан фойдаланиш давридаги 
жорий харажатлар; 
- мавжуд ва янги техникадан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган 
капитал қўйилмалар; 
- капитал қўйилмаларининг норма даражасидаги самарадорлик 
коэффициенти. 
Янги техника самарадорлигини ҳисоблаш қиѐсий самарадорликни аниқлаш 
тамойилларига асосланади. Янги техникадан фойдаланишнинг иқтисодий 
самарадорлигини аниқлаш методикаси асосида амалга оширилади. Бу 
методикага биноан иқтисодий самара қуйидаги формула ѐрдамида 
ифодаланади: 
Бу ерда: С - йиллик иқтисодий самара, сўм; 
- янги техника ѐрдами 
билан тайѐрланган маҳсулот бирлигига сарфланган қайтарилган харажатлар; 
А
2
- ҳисобот йилида янги техника ѐрдамида ишлаб чиқарилган 
маҳсулотнинг йиллик ҳажми. 
Янги 
техника 
ва 
технологиянинг 
иқтисодий 
самарадорлигини 
режалаштириш ва башорат қилишда унинг бир қатор асосий техник-иқтисодий 
кўрсаткичларга, жумладан, фойданинг кўпайиши, меҳнат унумдорлигининг 
ошиши, меҳнат, моддий ва капитал сиғимининг пасайиши, маҳсулот 
таннархининг камайишига таъсир этиши ҳисобга олинади. Масалан, янги 


“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил 
11 
маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳисобига олинадиган режали фойданинг кўпайиши 
қуйидаги формула билан аниқланади: 
Бунда:
- келгуси даврда фойданинг ошиши (сўм ҳисобида); 
- корхона улгуржи баҳоси ва янги маҳсулот бирлигининг ишлаб 
чиқариш таннархи; 
- корхона улгуржи баҳоси ва алмаштириладиган маҳсулотнинг 
янги техниканинг жорий этилгунгача бўлган йилдаги таннархи (сўм ҳисобида); 
- келгуси даврда ишлаб чиқариладиган янги маҳсулот ва янги 
техникани жорий этишгача бўлган йилдаги алмаштириладиган маҳсулот хажми 
(сўм ҳисобида). 
Янги инновацион техника самарадорлигини ҳисоблаш ва таҳлил этишда 
унинг ижтимоий натижалари ва оқибатларини ҳам ҳисобга олиш керак. Улар 
жумласига, меҳнат шароитларини яхшилиш, хавфсизлик ва қулайликни 
таъминлаш, ходимларнинг билими ва илми ҳамда малакасини ошириш, атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш, инсон фаолияти учун энг яхши шароитлар 
яратилиши киради. 

Download 132.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling