Очиқ дарсга иштирок етдилар: Биология кафедраси мудири: доц. М.М. Тўраев, кафедра доц. Б.Б. Тохиров, кафедра катта ўқитувчиси Б.И.Жабборов, кафедра катта ўқитувчиси (Phd) А.Р Райимов, ўқитувчилар М.Б.Тогаева, М.Х Раупова
Дарснинг таъминланиши: Ўқув услубий мажмуа, фан дастури, ишчи дастур, календар режа, видео проектор, тарқатма метериаллар, слайдлар, методичка, очиқ дарс ишланмаси.
Дарснинг бориши: маъруза машғулот ўз вақтида 2 жуфтликда бошланди, Маъруза машғулот гуруҳ, кичик гуруҳларга бўлиниб, дарс ноананавий тарзда мусобақа тарзида ўтилиши ўқитувчи томонидан тушунтирилди, талабаларнинг дарсга тайёргарлик даражаси текширилди.
Ташкилий қисм ўз вақтида бажарилди (8мин)
1. Талабалар билан саломлашилади.
2. Гуруҳ давомати олинади.
3. Сиёсий иқтисодий янгиликлар тингланади.
4. Ҳозирги вақтда Биология фанида қандай ўзгаришлар киритилгани айтиб ўтилади.
5. Президентимиз асарларида биология фани ҳақида қандай фикрлар юритилгани ҳақида талабаларга тушунтирилади.
6. Талабалар гуруҳга ажратилади
7. Дарснинг умумий шиори ва мақсади талабалар билан биргаликда аниқлаштирилади
Ўтилган мавзу ўз вқатида бажарилди (10 мин)
а) Талабалар томонидан гуруҳларнинг ҳар бири дарс шиорлари ва мақсадларини презинтация қилди.
б) Ўтилган мавзуни ҳар бир гуруҳ чиқиб, . “Ўйланг-жуфтликда ишланг -фикр алмашинг” техникасини қо`ллаб ўқувчиларни фаоллаштиради:” методларидан фойдаланилиб презинтация асосида ўтилган мавзу мустаҳкамланди.
c) Гуруҳлар презинтацияси таҳлил қилинади, фикр алмашинилади.
д) Миллий қадрият: Ўзбекистон олимлари биология фанига қўшган ҳиссалари, жамият ривожланишида биология фанининг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
е) Экологик тарбия: Мамлакатимизда атроф муҳитга нисбатдан авайлаб асраш муносабатида бўлиш ва табиий бойликлардан унумли фойдаланиш бўйича кўп чора тадбирлар кўрилмоқда, ҳар бир инсон табиат берган инъомларни меёрда ишлатиш ва тўғри муносабатда бўлиши кераклиги ҳақида талабаларга тушунча ва тавсиялар берилди
Do'stlaringiz bilan baham: |