Сабзовотларни қайта ишлаш харажатларини ҳисобга


-жадвал «OSIYO OLTIN SOVUNI» МЧЖ қўшма корхонасида моддий харажатларни коэффициентли тақсимлаш


Download 196 Kb.
bet7/9
Sana15.11.2023
Hajmi196 Kb.
#1775279
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Билвосита харажатлар намуна

4-жадвал
«OSIYO OLTIN SOVUNI» МЧЖ қўшма корхонасида моддий харажатларни коэффициентли тақсимлаш

Маҳсу
лот
тури

Ишлаб чиқарил
ган маҳсулот миқдори

Коэффи
циент

Маҳсулот
нинг
шартли
миўдори

Шартли
маҳсулот бирлигига
кетган
моддий
харажат

Материаллар ҳақиқий харажатлари
(4-устун*5-устун)

1

2

3

4

5

6

Совун

627091

0,9

90

6815

613350

Шампун

4834

0,09

9

420

3780

Порошок

3

0,01

1

2,2

2,2

Материаллар ишлаб чиқаришга корхонада белгиланган норма бўйича уларни ҳажми, оғирлиги, ҳисоби қайд қилинган ҳужжатлар асосида қўйиб юборилади. Бошланғич ҳужжатларни материал ҳисоб гуруҳи ишлаб чиқади.
Харажатлар моддалари бўйича материаллар сарфини ҳисобга олиш учун турли хил ҳужжатлаштириш усуллари қўлланилади. Инвентар усулда режалаштирилган маҳсулот ҳажмига нисбатан ўрнатилган нормалар чегарасида цехга қўйиб юборилган материаллар қайд қилинган бошланғич ҳужжатлар асосида бухгалтерия сарф қилинган материаллар қийматини ҳисоблаб чиқади. Бунда нормалардан четга чиқиш ҳисобга олинади.
Материалларни ҳисобга олишнинг инвентар усули цехларда доим ой боши ёки охирига ишлатилмай қолган материаллар қолдиғи мавжуд бўлса ишлатилади. Бундан келиб чиққан ҳолда материаллар ҳақиқий сарфи ушбу материаллар қолдиғи чегириб ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир ҳисоб даври (смена, ҳафта, ой) охирида ишлатилмай қолган материаллар инвентаризацияси ўтказилади. Шундан сўнг материаллар харажати аниқланади: бошланғич қолдиққа жўнатилган материаллар қўшилиб, охирги қолдиқ олиб ташланади.
Материаллар сарфини ҳисобга олиш учун партион усул ҳам қўлланилади, бунда улар ҳар бир очилган материаллар партияси бўйича ҳисобга олинади.
Материалларни бухгалтерия ҳисобида тўғри баҳолаш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолаш «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМСга асосланган бўлиши лозим. Ушбу стандартга мувофиқ материаллар энг кам баҳода, яъни таннархи бўйича ёки соф сотиш қийматида ҳисобга олиниши лозим.1 Чунки бухгалтерия ҳисобининг эҳтиёткорлик тамойилини акс эттиришнинг бири бўлиб, паст баҳолаш қоидаси ҳисобланади: таннарх бўйича ёки сотишнинг соф қиймати.
Ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқариладиган материалларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш, уларни баҳолашнинг қуйидаги усулларини қўллаш билан амалга ошириш мумкин:

  1. Ўртача таннарх бўйича ёки AVECO усули;

  2. Ўртача чамаланган баҳолар бўйича, биринчи тушум -биринчи харажат, FIFO усули;

  3. Ўртача чамаланган баҳолар бўйича, охирги тушум - охирги харажат, LIFO усули.


Download 196 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling