Сабзовотларни қайта ишлаш харажатларини ҳисобга
-Асосий ишлаб чиқариш счети бўйича асосий ўтказмалар
Download 196 Kb.
|
Билвосита харажатлар намуна
2010-Асосий ишлаб чиқариш счети бўйича асосий ўтказмалар
Материалларни тайёрлаш, қабул қилиш, сақлаш, етказиш харажатлари баланс счетига мувофиқ 1510 счетда олиб борилади. Ҳисоб сиёсатига мувофиқ хом ашёни қабул қилиниши ва харажатлари бўйича баланс счетларини: 1510-материалларни тайёрлаш ва харид қилиш; 1010-хом ашё ва материаллар; 6010-мол етказиб берувчилар билан ҳисоб китоблар; 6120-ички ҳисоб китоблар варағида ҳисобга олинади. Хозирги даврда хом ашёнинг нархи ҚҚС билан ва ҚҚСсиз берилиши мумкин. Агар хом ашё ҚҚС билан сотилган бўлса, 6410-бюджетга қарзлар бўйича ҳисобга олинади. 1510-счетда хом ашёни тайёрлаш ва сақлаш харажатлари ҳисобга олиб борилади. Корхоналарда ишлаб чиқаришга сарфланган харажатларга умумишлаб чиқариш харажатлари ҳам киради. Ишлаб чиқаришни бошқариш харажатлари салмоқдор бўлган корхоналарда умумишлаб чиқариш харажатлари ой давомида 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счети дебети бўйича жамланади. Уларга қуйидагилар киради: Корхонанинг бухгалтерия бошқарув аппарати ва бошқа цех ходимларини сақлаш; ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар ва номоддий активлар эскириши (аморитзация); ишлаб чиқариш мақсадидаги ускуналар, бинолар, иншоатлар ва анжомларни сақлаш ва таъмирлаш; меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси харажатлари; синовлар, тажрибалар, тадқиқотлар, рационализаторлик ва ихтирочилик; инвентар ва хўжалик ашёлари бўйича сарф харажатлар; ишсиз туриб қолишлардан йўқотишлар; цехларда сақлаш пайтида моддий бойликлар бузилишидан йўқотишлар; моддий бойликлар ва ишлаб чиқарилиши тугалланмаган маҳсулотлар камомади; бошқа харажатлар. Умум ишлаб чиқариш харажатларининг жамланма ҳисоби 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» актив йиғиб тақсимловчи счетлар қуйидаги счетлар бўйича юритилади:
Download 196 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling